Абдуллоҳ Олимовни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
27 окт 2015
Бугун, 27 октябрь “Андижон” жамоаси ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимовнинг ҳаётида унутилмас кун.

Иқтидорли футболчи бўйдоқлар сафидан ўчирилиб, янги ҳаётга қадам қўймоқда.

“Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Олимов иккинчи даврада “Андижон” таркибига қўшилди. “Бургутлар” сафида ярим ҳимоячи ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Бугунги тўй шодиёна муносабати билан Абдуллоҳ Олимовни жамоамиз номидан табриклаймиз! Куёвболага сиҳат саломатлик ҳамда ҳамиша омад ёр бўлишини тилаймиз!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz