

Бир ярим йилдан буён “Нефтчи” учун ўйнаб келаётган Абдуллоҳ Олимов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган 22 ёшли футболчининг “бургутлар”га сафига келиб қўшилиши шубҳасиз, ижобий хариддир.
Олимовнинг сайтимизга хабар беришича, бугун у “Андижон” ихтиёрига етиб боради ва кечки машғулотда иштирок этади.



