Абдуллаҳ Абу Зема: "Ўзбекистон ЖЧга чиқиш учун керакли тайёргарликка эга"
10 ноя 2016 19:09
Янгиликлар
Абдуллаҳ Абу Зема: "Ўзбекистон ЖЧга чиқиш учун керакли тайёргарликка эга"
Иордания терма жамоаси бош мураббийи Абдуллаҳ Абу Зема Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Ҳар иккала терма жамоа ўйин тарафлама бир-биридан фарқ қилади. Ўзбекистон терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун рақобат қилмоқда. Улар Жаҳон чемпионатига чиқиш учун керакли тайёргарликка эга.
Қўл остимдаги таркибдан 11 нафари жуда ёш футболчилар ҳисобланишади. Шунга қарамай бугун рақибга етарли қаршилик кўрсата олдик. Айрим жиҳатларда улардан кучлироқ ва хавфлироқ ҳам ўйнадик.
Бу ўйин ҳар иккала жамоа фойдасига хизмат қилади. Бу тўқнашувдан керакли тажриба тўпладик", - дейди мураббий.
Фикрлар