UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  0 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   16 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  18 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  9 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  6 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11

Абдулазизхон Абдурашидов: "Турон" мендек ёш футболчиларга тақдирнинг туҳфаси бўлди" Янгиликлар

Абдулазизхон Абдурашидов: "Турон" мендек ёш футболчиларга тақдирнинг туҳфаси бўлди"

Кўпчилик футбол мухлислари ва мутахассисларни ҳайратга солиб Про лигадаги илк мавсумидаёқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Фарғона вилоятининг "Турон" жамоасида бир нечта истеъдодли ёш футболчилар тўп тепишади.


Бугунги суҳбатдошимиз-Абдулазизхон Абдурашидов ҳам  "Турон"нинг зафарли юришларига  ўзининг  муносиб ҳиссасини қўшаётган ёш футболчиларнинг ёрқин вакилидир.

Суҳбатдошимиз ҳақида қисқача маълумот: Абдулазизхон Абдурашидов 2000 йилнинг 10 июлида Қўқон шаҳрида туғилган. Дастлабки сабоқни шаҳардаги 21-мактабда олган.Сўнгра  Қўқон шаҳридаги 1-академик литцейини тамомлаган. Қўқондаги “Спартак” болалар футбол клуби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи Наримон Асанов.  2017 йилдан бери "Турон"да фаолият кўрсатади.

- Абдулазизхон  суҳбатимиз аввалида футболга меҳр қўйишингизга сабаб  бўлган омиллар ҳақида айтиб берсангиз?

-Миллионлар ўйини мени ўзига мактаб давридаёқ ром қилган. Тўп тепишга бўлган катта иштиёқимни ўз вақтида сезган дадам 3-синфда ўқиётганимда  "Спартак" болалар футбол клубига олиб борганлар. Футболнинг "Алифбоси"ни шу масканда илк мураббийим Нариман Асановдан ўрганганман.

"Турон"га ўтишингиз қандай рўй берган?

-17 ёшимгача “Спартак” футбол клубида  шуғулланганман. Клубимиз раҳбарияти бизни катта футболга мослашишимиз учун "Қўқон-1912"-2" жамоасини 2-лига мусобақасига қўйиб келарди.  2017 йил Яйпанда янги ташкил этилган "Турон" билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз. Шу учрашув якунланганидан кейин "Турон"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Баҳром ака Ҳакимов мени ўз жамоасига таклиф этган.

- Ҳужумкор футболчилар тоифасига кирасиз.Лекин нега ҳимоячиларга мос бўлган 2 рақамда ўйнайсиз?

- "Спартак" болалар жамоасида  ўнг қанот ҳимоясида ўйнардим. Шу боис 2 рақам менга насиб қилган. "Турон"да  майдондаги жойим ўзгарган. Баҳром Ҳакимовнинг тавсияси билан ярим ҳимоячига айландим. Майдондаги вазифам ўзгаргач мураббийлар менга рақамимни ўзгартиришни маслаҳат беришди. Лекин болаликдан қадрли бўлиб қолган рақамни алмаштиришга кўзим қиймади.

- Ушбу мавсум дриблинг устаси сифатида танилдингиз. Шу хислатни қандай ўзлаштиргансиз?

-Кўпчилик эътироф этадиган ушбу хислатни қандай ўзлаштирганимга изоҳ бера олмайман.Бироқ ҳимояда ўйнаб юрган пайтимда ҳам ўз дарвозамиз яқинида рақибларни алдашга уринишим сабаб Наримон акадан кўп бор дакки эшитганим ёдимда. Қолаверса, бош мураббийимиз Ислом  ака   Исмоилов ҳужумкор футбол тарафдорлиги сабаб майдонда ўзимни анча эркин ҳис қиламан.

- Мамлакатимиздаги  машҳур спорт сайтларидан бирининг бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев сизни "Йил кашфиётларидан бири" деб эътироф этиб ўтди...

- Менимча бутун жамоамиз аъзолари  "Йил кашфиёти" бўлишга лойиқ.Эътироф учун журналист акамга миннатдорчилик билдираман. Бундан кейинги фаолиятимизда  ҳам “Турон” жамоаси мухлисларини хурсанд  қилиш учун майдонда бор кучимизни бериб ҳаракат қиламиз.

- Ушбу мавсумда рақиблар дарвозасига 7 та гол киритиб жамоа тўпурари бўлдингиз. Мавсум аввалида жамоа тўпурари бўламан, деб ўйлаганмидингиз?

-Менимча ҳар бир футболчида  кўпроқ  гол уриш истаги бўлади. Менда  ҳам бу истак бор.Лекин футболда  бир футболчининг нечта гол ургани эмас, балки жамоанинг ютуқлари биринчи ўринда туради. Айтмоқчиманки, ушбу мавсум  тўпурар бўлганим  учун эмас, балки  жамоамизнинг Суперлигага чиққани сабаб қадрлидир.

- Футболчилик фаолиятингизда яна қандай ютуқларни орзу қиласиз?

-Профессионал футболчи сифатида ўсишимизда "Турон"нинг аҳамияти беқиёс. Менимча  ёш футболчилар  учун "Турон" жамоасининг ташкил этилгани тақдирнинг туҳфаси бўлди. Биринчи навбатда жамоадошларим билан бирга  Суперлигада ҳам "Турон"нинг шаънини муносиб ҳимоя қилиш ниятидамиз.Келажакда эса Европа чемпионатларидан бирида тўп тепишни орзу қиламан.

- Жаҳон ва ўзбек футболида қайси футболчиларнинг ҳаракатига ҳавас қиласиз?

- "Тоттенхэм"нинг жанубий кореялик ҳужумчиси Сон Хён Мин ва "Пахтакор"нинг  юлдузи Жалолиддин Машариповларнинг  майдондаги ҳаракатларидан завқланаман. Шу билан бирга ушбу мавсум мобайнида. "Турон"да бирга  тўп сурган  Отабек Ҳайдаров, Шохруҳ Холматов, Шукурали Пўлатовларнинг майдонда ўзларини ҳотиржам тутишларига қойил қоламан.

Мўйдинжон Собитов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика