UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  48 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  5 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  15 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан"

Фаолияти давомида "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчи Абдужамол Исроилов фарғоналик мухлислар билан онлайн мулоқот ташкил этди.

Мазкур мулоқот жараёни савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Абдужамол, сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам бир қатор мусобақаларда иштирок этгансиз. Сизда бу борада қандай таасуротлар бўлган?


- Ҳа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб қилган. Биз Япония, Корея каби кучли терма жамоаларни мағлубиятга учратгандик. Таасуротларим албатта жуда юқори бўлган, ўшандаги эмоцияларни таърифлаш ҳам қийин.

- Сиз жорий мавсум аввалида ҳозирги "Нурафшон" ("Бухоро") клуби сафида кўриниш бергандингиз. Лекин бу клубдаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...


- Тўғри, менга бу клубдан таклиф бўлганди. Бориб қўшилдим ва шартнома имзоладим. Лекин ҳали жароҳатдан сўнг тўлиқ формада эмасман. Уларга жисмоний тайёргарлигимни тиклашимга вақт кераклигини айтгандим, кутишни исташмади. Шу сабаб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик ва дўстона хайрлашдик.

- Айни дамда олдингизда қайси клублардан таклифлар бор? Жисмоний тайёргарликни ушлаб туриш учун қаерда ва қандай машғулотлар билан машғулсиз?


- Ҳозир олдимда бирон клубдан аниқ таклиф йўқ. Оғзаки гап-сўзлар бор, лекин ҳеч бир клубдан ҳозирча расмий таклиф олмадим. Жисмоний тайёргаликни ушлаб туриш мақсадида бир оз муддат "Ёзёвон-Лочинлари" клубида ўйнадим. Шунингдек Ёзёвон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик фаолиятини олиб бораяпман. Ҳозир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қилаяпман.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан муносабатингиз қандай? Айтайлик сизни яна Нефтчида кўришимиз мумкинми?


- Илҳом ака билан аввал бирга ишлаганмиз, муносабатимиз яхши албатта. Балки яна "Нефтчи"да ўйнашим мумкиндир, буни билмадим.

- Фарғона вилоятининг бошқа клублари, масалан "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан таклиф бўлса қабул қилармидингиз?


- Албатта, бу жамоалар ҳам Фарғона футболи шарафини ҳимоя қилишади. Таклиф бўлса қабул қилган бўлардим. Лекин бу амалга ошиши қийин бўлган жараён, чунки ҳозирда менда ўйин амалиёти етарли эмас.

- Фаолиятингиз давомида ўйинларини кўрган футболчилардан энг яхшилари кимлар? Чизиқлар бўйича?


- Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, ҳужумда Элдор Шомуродов.

- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?


- Англиянинг "Манчестр Юнайтед" клубига.

- Футболдаги кумирингиз ким бўлган?


- Бразилик Роналдонинг ҳаракатларини завқ билан кузатардим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?


- Режаларим биринчи навбатдаги жисмоний тайёргарлигимни тиклаб яна катта футболга қайтиш. Шунингдек келажакда мураббийлик соҳасида ҳам ўзимни синаб кўриш мақсадларим бор.

Суҳбат сўнгида футболчи мухлисларга ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика