UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  0 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  18 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  4 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Абдужалилов ва Абдуллаевни ўз сафига қўшиб олган "Навбаҳор" иккинчи лига клубини мағлуб этди Янгиликлар

Абдужалилов ва Абдуллаевни ўз сафига қўшиб олган "Навбаҳор" иккинчи лига клубини мағлуб этди

Бугун "Оқ-тепа" стадионида "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги назорат ўйини якунланди.

Учрашувда "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим бошларида Дилшод Шарофетдинов Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин бир ҳимоячини алдаб дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса "Оқ-тепа" футболчилари ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. 

Иккинчи бўлим бошларида Азамат Алланиёзов "лочинлар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кейинчалик Жаҳонгир Меҳмонов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди. Айнан шу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.

Мазкур учрашувда мураббийларимиз икки нафар янги футболчини кўрикдан ўтказганликларини айтиб ўтиш жоиз. Ўтган мавсумда “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов ва мавсум иккинчи ярмида “Обод” сафига қўшилган Иброҳим Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар машғулотлар ва назорат ўйинларида ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” жамоасига ўтишлари мумкин бўлади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Иброҳим Абдуллаев, Авазбек Маматхўжаев, Азизбек Турғунбоев, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиёзов. Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Равшан Дўстматов.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика