Аббосбек Файзуллаев: "Ўзбекистондаги уйимга мухлислар боришни бошлади"

Mirjalol Normatov
5 ноя 2023, 15:11
ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаевга клуб матбуот хизмати Ўзбекистондаги машҳурлик ҳақида савол берди.

- Ўзбекистондаги машҳурликни доимо ҳис қилиб турасанми?

- Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатидан кейин мен ҳақимда кўпчилик билиб, уйимга боришни бошлади. Тўғрисини айтсам, йимда жуда кам бўламан. Шунчаки тақвим жуда тиғизлик қилади.

- Сен келганингдан кейин ЦСКА ижтимоий тармоқларини ўзбеклар ёндириб ташлашяпти. Сен ҳақингдаги исталган постга минглаб ўзбекистонликлар "коммент" ёзишмоқда.

- Бизда доимо шунақа. Ўзбекистонликлар халқаро миқёсда ўйнаётган барча футболчиларни кузатиб, клуб ижтимоий тармоқларида қўллаб-қувватлаб туришади. Бу бизнинг қонимизда бор, - деди Файзуллаев.

Август ойида ЦСКА Файзуллаевни "Пахтакор"дан 500 минг еврога сотиб олганди. Москва клубининг навбатдаги учрашуви "Пари НН"га қарши бугун соат 18:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal