UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  1 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  5 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  101

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш" Янгиликлар

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Гватемалага қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай кетмоқда?

— Бизни қўллаб-қувватлаётган барча ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман. Биз буни ҳис қилиб турибмиз. Тайёргарлик авжида. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди. Олдимизда фақат битта масъулиятли йўл бор — ғалаба қозониш. Лекин бу ҳеч қандай босим юкламайди. Майдонга чиқишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Бундан бошқа йўлимиз йўқ.

— Янги Зеландияга қарши ўйинда муҳим голлардан бирини урдингиз. Ўшанда қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз? Майдонда бевосита отангиз ҳам учрашувни кузатиб бораётганди.

— Жаҳон чемпионатида гол уриш ҳар бир футболчининг орзуси деб ўйлайман. Бундан ташқари, стадиондан туриб дадам қўллаб-қувватлаб турганди. Бу янада ўзгача ҳиссиёт тақдим этади. Гол ургач, уларга қарадим. Хурсандчилигини кўриб, бошқача бўлиб кетдим. Лекин бу голимни раҳматли тоғамга бағишладим. 

— Янги Зеландияга қарши ўйин давомида сизни турли нуқтларда пайдо бўлганингизни кўрдик. Позицияни алмаштирган ҳолда ҳаракат қилиш мураббий кўрсатмаси эдими ёки ўз ташаббусингизми?

— Иккаласини ҳам тўғри деса бўлади. Чунки рақиб ҳимоячилари жуда зич ўйнашди. Шу боис, позиция алмаштириб, бўш зоналарни топишга ҳаракат қилдик. 

— Осиё кубогида Холдорхонов билан ажойиб тандем ҳосил қилгандингиз. Мазкур турнирда эса ҳужумчимиз унчалик кўзга ташланмаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?

— Холдорхонов жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи деб ўйлайман ва ҳамиша уни қўллаб-қувватлайман. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда гол уриб, ўзининг ёрқин ўйинини кўрсатишни бошлайди.

— Гватемаланинг қайси жиҳатини юқори баҳолайсиз?

— Рақиб тартибли ҳимояланади ва жанговар ўйин намойиш этади. Биз уларни ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинда уларга қарши чора кўрамиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика