UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради Янгиликлар

Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради

ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Instagram саҳифасида рақиб гол ургандаги хатоси учун узр сўради.

ЦСКА кеча РПЛ 29-турида "Локомотив" билан рўбарў келиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Армиячилар" иккинчи голни Файзуллаевнинг хатосидан кейин ўтказиб юборди. 

21 ёшли футболчи бир неча дақиқа олдин Instagram саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

"Иккинчи голдаги хатом учун барча мухлислардан узр сўрайман. Бутун масъулиятни зиммамга оламан ва кейинги ўйинларда жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан", – деди Файзуллаев.

ЦСКА 29 турдан сўнг мусобақа жадвалида 56 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. 

Аввалроқ SofaScore Ўзбекистон МТЖ аъзосига 6,6 балл қўйганди. Бундан ташқари, ЦСКА устози Марко Николич Файзуллаев ҳақида фикр билдирган эди. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика