

Туринда “Болонья”ни қабул қилган Аллегри шогирдлари 30-дақиқада ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Меҳмонлар ҳужумчиси Симоне Верди пеналтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда дастлаб меҳмонлар ҳимоячиси Де Майо ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, кейинчалик Хедира ва Дибаланинг голлари эвазига “Юве” иродали ғалабага эришди.



