UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  3 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

А Серия. Роналду дубль қайд етган баҳсда "Ювентус" "Лацио"ни енгди Янгиликлар

А Серия. Роналду дубль қайд етган баҳсда "Ювентус" "Лацио"ни енгди

Италия чемпионати 34-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Лацио" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус – Лацио 2:1 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 51, пенальти Роналду, 2:0 – 54 Роналду, 2:1 – 83, пенальти Иммобиле.

Ювентус – Шенсни, Алекс Сандро, Бонуччи, де Лигт, Бентанкур, Куадрадо, Рэмзи (Матюиди, 57), Рабьо, Дуглас Коста (Данило, 57), Дибала (Ругани, 89), Роналду.

Лацио – Стракоша, Ачерби, Луис Фелипе (Фальбо, 89), Баштуш, Лаццари (Moro, 89), Пароло, Андерсон (Вавро, 66), Катальди (Андерсон, 75), Милинкович-Савич, Иммобиле, Кайседо (Адеканье, 66).

Огоҳлантиришлар: Андерсон (37), Алекс Сандро (60), Бонуччи (82), Данило (88).


Баҳс якунланди. "Ювентус" - "Лацио" 2:1. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Андерсон хавфли ҳужум бошлади, де Лигт ўз вақтида хавфни бартараф этди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. Уууух! Милинкович-Савичдан ажойиб зарба ва Шенснидан қойилмақом сейв!  

89. "Лацио"да 2 та ўзгариш: Луис Фелипе ўрнига Фалбо, Лаццари ўрнига Моро тушди.

89. "Ювентус"да ўзгариш: Дибала ўрнига Ругани тушди. 

88. Данило Иммобилени қўпол тарзда йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ деб топилди. 

85. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% - 51%

84. Иммобиле мавсумдаги 30-голини урди ва Роналду билан тенглашиб олди. 

83. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Иммобиле пенальтидан унумли фойдаланди - 2:1! 

80. Пенальти! "Лацио" тепади. Бонуччи Иммобилега нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

78. Шенсни бурчак тўпи пайтида дарвозадан чиқиб келишда хатога йўл қўйди. Милинкович-Савичнинг бош билан берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди.

77. Зарба! Андре Андерсонниг узоқдан йўллаган зарбасини Шенсни қайтара олди. 

75. "Лацио"да алмаштириш: Катальди ўрнига Андре Андерсон ўйинни давом эттиради. 

74. Ҳакам ўйинда "пауза" эълон қилди. Ўйинчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

72. Зарба! Дибаланинг зарбаси тўғри дарвозабон Стракоши томон йўналтирилди. 

71. Родриго Бентанкур рақибга нисбатан қўполлик ишлатди, унинг қурбони Сергей Милинкович-Савич бўлди. 

67. "Лацио"да 2 та ўзгариш: Андерсон ўрнига Вавро, Кайседо ўрнига Адеканье туширилди.

66. Уууух! Дибаланинг ажойиб узатмасидан сўнг Роналдудан бош билан зарба, дарвоза тўсини "Лацио" жонига оро кирди.

63. Роналдунинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Стракоша тўпни қўлиги илиб олди. 

60. Алекс Сандро Лаццарига нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

59. Рналду А Сериядаги голлари сонини 30 тага етказди ва тўпурарлик пойгасида етакчиликни қўлга олди. 

57. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Дуглас Коста ўрнига Данило, Рэмзи ўрнига Матюиди тушди.

54. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!  2:0!   Луис Фелипе жамоасига панд берди, Дибала ва Роналду биргаликда дарвозабоннинг якка ўзига қарши тўқнаш келишди. Паоло Криштиануга тўпни узатди ва гол!  

52. Роналду мавсумдаги 29-голини урди ва тўпурарлар пойгасида Иммобиле билан тенглашиб олди! 

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Роналду пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди - 1:0! 

49. Вазият ВАРда текширилади. Тўп Баштушнинг қўлига майдон маркази ичида теккан бўлиши ҳам мумкин. Пенальти! 

48. Роналдунинг кучли зарбасидан кейин тўп Баштушнинг қўлига тегди, жарима тўпи белгиланди. 

46. Зарба! Дибаланинг зарбасини Стракоша қайтарди. Роналду қайтган тўпга йиқилган ҳолатида зарба берди, аммо кучсиз чиқиб қолди, ҳимоячи тўпни тепиб юборди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. 

45+2. Рабьо майдон марказида Иммобилени йиқитди. 

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Ууууух! Иммобиленинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди. "Юве"нинг омади келди. 

40. "Лацио" ҳужумга ўтди, лекин римликларга нимадир етишмаяпти, ҳужумчилар эгергияларини ишга солишлари лозим. 

37. Бентанкурга нисбатан қўполлик ишлатган Андерсон сариқ карточка билан жазоланди. 

36. Ууухх! Роналду бурчак зарбасидан оширилган тўпни бош билан дарвоза томон йўллади, озгина ноаниқ.

36. Зарба! Рабьонинг қойилмақом зарбасини Стракоша қайтаришга эришди. 

35. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 64% - 36%

33. Рабьо узоқдан зарба беришга қарор қилди, тўп Луис Фелипенинг оёғига тегиб кетди. 

32. "Ювентус" дастлабки 30 дақиқада ўйинни бошқаришга уриняпти, ҳимоядан ҳужумга ўтишда туринликлар яхши ўйин кўрсатишяпти. 

31. Дуглас Коста ажойиб ҳаракати орқали ажойиб ғояни амалда татбиқ жтишга уринди, бироқ ҳимоячилар бунга қаршилик кўрсатишди. 

28. Лаццари Рабьога нисбатан қўполлик ишлатди, аммо негадир ҳакам бунга эътибор қаратмади. 

27. Давом этамиз. Тўп "Лацио" вакилларида ва улар ҳужум бошламоқда. 

26. Ҳакам хуштагини чалди ва кичик танаффус эълон қилди. 

22. Роналду "Лацио" жарима мадончаси ичида рўй берган ҳаводаги курашда ғолиб келди, аммо ҳакаракат жамоага муваффақият келтириш учун етарли бўлмади. 

23. Майдон марказида Рабьо ва Кайседо тўқнашиб кетишди ва майдонда ётишибди. Ҳаммаси жойида, давом этамиз. 

21. "Ювентус"да тезкор ҳужум. Рабьо Роналдудан тўпни қабул қилиб олди ва Рэмзига пас берди, уэлслик ўйинчининг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди. 

19. Роналду чап қанотда фаоллик кўрсатди ва рақбни алдаган ҳолда тўпни ичкарига узатмоқчи бўлди,аммо тўп Криштианунинг оёғига бўйсунмади. 

17. Катальдининг зарбаси! Тўп "рикошет" орқалм майдонни тарк этди. 

15. "Кекса синьора"  босим қилишда давом этишяпти. Ҳозирча "Лацио" барчасига дош бермоқда. 

12. Дибала ҳимояидан тўпни "ўғрилаб кетди" ва икки ҳимоячини алдади, кейин эса римликлар вазиятни назорат остига олишди. 

11. Ууух! Алекс Сандронинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

8. Дуглас Костанинг узоқдан йўллаган зарбаси. Вазият Томас Стракоша назорати остида.

6. Бонуччи ўз вақтида Кайседонинг зарбаси йўлини тўсиб қўйди, акс ҳолда якун мезбонлар учун аянчлироқ тугаган бўларди.   

4. "Ювентус" ҳужумда, Дибала орқароқда ўйнаяпти ва ярим ҳимоя вакилларига кўмак бермоқда. 

3. Туринликлар фаоллик кўрсатишни бошладилар. Роналдунинг қанотдан узатган паси Стракошанинг тўғри қўлига етиб келди.

2. Ана сизга сюрприз! Игуаини захирада, асосий таркибда эса Дибала ўйнаяпти. Қайдномада Гонсало асосий таркибда кўрсатилганди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чақиб келишяпти.

- Ўйин 00:45да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 34-турида "Ювентус" ўз уйида "Лацио"ни қабул қилади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика