А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар

Khoja
24 фев 2025, 10:41
«Аталанта» ҳужумчиси Адемола Лукман фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Унга АПЛнинг гранд жамоалари қизиқиш билдирмоқда. 27 ёшли футболчига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар бўлиб турибди. «Аталанта» ҳужумчисини 60-65 миллион еврога сотишга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам Италияни тарк этишга қарши эмас.

Маълумот учун, Лукман жорий мавсум 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 6 та голли узатма бор.



Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com