UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

А Серия. Икки зарба икки гол - "Специя" ўз майдонида "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов бир бўлим ўйнади Янгиликлар

А Серия. Икки зарба икки гол - "Специя" ўз майдонида "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов бир бўлим ўйнади

А Сериянинг 26-туридан ўрин олган "Специя" – "Интер" баҳси якунланди.

Специя – Интер 2:1

11 март, 00:45 | "Альберто Пикко"

Голлар: Мальдини (55, 1:0), Лукаку (84-пен, 1:1), Нзола (86-пен, 2:1).

Специя – Дронговски, Амьян, Николау, Кальдара, Ампаду, Висьневски, Бурабия, Журковски (Экдаль, 46), Агудело (Коваленко, 67), Шомуродов (Мальдини, 46; Висниевски, 90), Нзола, Жаси (Феррер, 81).

Интер – Ханданович, Дармиан (Карбони, 80), Д`Амброзио (Думфрис, 66), Ачерби, Бастони, Гозенс (Димарко, 66), Мхитарян (Джеко, 66), Брозович, Барелла (Чалханоглу, 66), Лукаку, Мартинес.

Огоҳлантириш: Жаси (6), Кальдара (12), Николау (71).

Специя

Даниэль Мальдини - 55', М'Бала Нзола - 87'

Серия А . 26-тур

11/03/2023, 00:45

1
:
2
Тугади

Интер М

Ромелу Лукаку - 83'

Стадион: Stadio Alberto Picco, 11466 томошабин

Бош ҳакам: Livio Marinelli

45'
90'
6'  Эммануэль Кварцин Гьяси
12'  Маттиа Кальдара
46'  Симон Зурковский (Альбин Экдаль)
46'  Элдор Шомуродов (Даниэль Мальдини)
55'  Даниэль Мальдини
55'  М'Бала Нзола
66'  Кевин Агудело (Виктор Коваленко)
71'  Димитриос Николау
81'  Эммануэль Кварцин Гьяси (Сальвадор Феррер)
87'  М'Бала Нзола
89'  Даниэль Мальдини (Пшемыслав Вишневский)
14'  Лаутаро Мартинес
66'  Николо Барелла (Хакан Чалханоглу)
66'  Робин Госенс (Федерико Димарко)
66'  Данило Д'Амброзио (Дензел Дюмфрис)
67'  Генрих Мхитарян (Эдин Джеко)
80'  Маттео Дармиан (Валентин Карбони)
83'  Ромелу Лукаку

ЯНГИЛАШ

А Серия турнир жадвали билан танишиб олишингиз мумкин

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Семпличи қўл остида "Специя" илк ғалабасини қўлга киритди! 

90+4. Лаутаронинг зарбаси ноаниқ кетди.

Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. УХХХХХХХ!!! Дарвозага кириб кетаётган тўпни "Специя" футболчиси қайтариб қолди! 

86. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!! НЗЗОЛААААААА!!! "Специя" иккинчи зарба билан иккинчи голни урди!

85. ПЕ-НАЛЬ-ТИИИИ!!! "Специя" тепади энди!

84. ГООООООООЛЛЛЛ! Лукаку пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисоб тенглашди.

83. ПЕНАЛЬТИ! Лукаку тўп ёнида.

82. Димарко чап қанотдан тўпни дарвоза ёнига узатди. Ампаду вазиятни батараф қилди.

78. ЗАРБАААААААА!! Бурчакдан узатилган тўпни Брозович тўхтатмасдан, ерга туширмасдан дарвоза томон тепганди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

75. ЗАРБАААААААА!! Бурчакдан узатилган тўпга Лаутаро боши билан зарба йўллади. Гол бўлишига бир баҳя қолганди.

73. "Интер" узоқ вақт "Специя"ни босим остида ушлаб турди. Якунда Лаутаро ҳужумда фол ишлатди ва тўп мезбонларга олиб берилди.

70. ЗАРБААААААА!!! Чалханоглунинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

67. "Интер"да бир йўла 3 ўзгариш бўлди. Инзаги гол уриш учун ҳужум чизиғини янгилаб ташлади.

65. "Интер" яна ҳужумга ўтганди. Қанотдан узатилган тўпга Госенс зарба йўллади. Ноаниқ. 

59. "Интер" ҳужумга ўтди. Госенснинг зарбасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборишди.

Тасаввур қилинг: зарбалар 1-17. Голлар 1-0. Қани адолат)

55. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган Даниэль Мальдини ҳисобни очди!

50. УХХХХХ!! Мхитарян бурчак зарбасидан гол урмоқчи бўлди. Драговски ўз ўрнида ишончли ўйнади.

46. Тайм гол билан бошланганди. Аммо Лукаку оффсайдда қолгани сабабли гол инобатга олинмади. Мартинес чиройли гол урганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. Ўзгариш. Шомуродов ўрнига Мальдини майдонга тушди.

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди, аммо...

"Специя"нинг босими остида биринчи бўлим якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. ДРАГОВСКИИИИИИИ!!! Лаутаро тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди жарима майдончаси чизиғи устидан Драговскининг дарвозасига тўпни киритмоқчи бўлди. Дарвозабон яна бунга кўнмади.

39. Шомуродов марказда жарима ишлади. Ундан Агуделонинг узатган тўпи майдондан чиқиб кетди.

35. Лаутаронинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, Драговскининг қўлига бориб тушди.

32. АГУДЕЛОООООООО!!!! Икки ҳимоячидан кўрдим демай ўтиб кетди ва Хандановичнинг устидан тўпни ташлади. Афсуски, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

29. ЗАРБАААААА!! Ҳаводан келаётган тўпни Мхитарян ерга туширмасдан дарвозага тепди. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

26. Лукаку ҳужумга ўтди. 3-4 марта "замах" олганига бирор ҳимоячи "хот-догга кетмади". Унинг зарбасига блок қўя олишди.

21. ЗАРБААААААА!! ДРАГОВСКИИИ!!! Лаутаронинг яна бир кучли зарбасини польшалик посбон қайтара олди!

19. "Интер" яна ҳужумда. Госенснинг қанотдан узатмасига Лукаку зарба берди. Тўп регби дарвозасига ҳам гол бўлмасди.

16. ЭХХХХХ!! Нзола жарима майдончаси томон пас берганди. Тўп Элдорга етиб боришига Бастони йўл қўймади.

14. ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! Драговски супер сейвни амалга оширди!

12. ПЕНАЛЬТИ! Кальдарага сариқ!

11. Бу катта эҳтимол пенальти.

9. ВАР ишга тушди. Кальдара дарвозаси ёнида рақибига қарши фол ишлатгандек кўринди.

6. ЗАРБАААААААА!! Лаутаронинг бу сафарги кучли зарбасини Драговски қийинчилик билан уриб юборди.

4. Баҳсдаги илк аниқ зарба. Лаутаронинг ноқулай тарзда йўллаган зарбасини Драговски ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар ўйин олдидан бир дақиқалик сукут сақлашмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Альберто Пикко" стадионида "Специя" - "Интер" учрашуви бошланмоқда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика