А Серия. "Рома" йирик ғалабага эришди ва иккинчи поғонага кўтарилиб олди
30 авг 2021 01:45
Янгиликлар
А Серия. "Рома" йирик ғалабага эришди ва иккинчи поғонага кўтарилиб олди
"Салернитана" – "Рома" 0:4
"Ареки" стадиони
Голлар: 0:1 – 48 Пеллегрини, 0:2 – 52 Верету, 0:3 – 69 Абрахам, 0:4 – 79 Пеллегрини.
"Салернитана" – Белец, Айя, Дьомбер, Ярошиньски (Скьявоне, 84), Руджери, Кулибали, Оби (Капецци, 68), Ди Таккьо, Кулибали (Нванкво, 56), Кешрида (Дзортеа, 68), Бонаццоли (Кристофферсен, 84).
"Рома" – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья (Калафьори, 82), Мхитарян (Эль-Шаарави, 70), Верету (Диавара, 83), Кристанте, Пеллегрини, Абрахам (Майораль, 83), Карлес Перес (Шомуродов, 78).
Огоҳлантиришлар: Бонаццоли (35), Карлес Перес (40), Айя (50), Мхитарян (67).
А Серия мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Салернитана Серия А . 2-тур 30/08/2021, 00:45
Рома Лоренцо Пеллегрини - 48', Жордан Верету - 52', Тэмми Абрахам - 69', Лоренцо Пеллегрини - 79' Стадион: Stadio Arechi, 14000 томошабин Бош ҳакам: Rosario Abisso
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+3-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Рома" ишончли ғалабани қўлга киритди.
90+2-дақиқа. Хавфли вазият юзага келди, аммо Борха Майораль тўпни Шомуродовга ошириб ўтирмай, бу табиий, испаниялик футболчи ҳам кам дақиқалари бор ҳамда ўзини кўрсатиши керак, зарба йўллади...
90+1-дақиқа. Карсдорп атайин қилгандек тўпни, тўхтатиб ҳужум бошлаб, Элдорга етказишни ўрнига дуч келган томонга тепиб ётибди. Албатта, бу хазил.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
87-дақиқа. ШОМУРОДОВ!!! Стефан Эл Шараавидан тўпни қабул қилган Элдор бир ҳимоячини ортда қолдирди ва чап оёқда зарба берди, дарвозабон фақатгина нигоҳлари билан йўналишини кузатиб қолганди, лекин бироз ноаниқ.
Шомуродов - Абрахам жуфтлигига у қадар кўп вақт бермади Моуринью.
83-дақиқа. Ўзгаришлар! Абрахам, Верету ва Матиас Винья учун ўйин якунланди. Уларнинг ўрнига майдонга Борха Майораль, Амаду Диавара ҳамда Риккардо Калафиори тушди.
79-дақиқа. ГОООООЛ! Ҳамюртимизнинг қадами қутлуғ келиб, Пеллегрини дубль қайд этмоқда.
78-дақиқа. Ўзгариш! Карлос Перес ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушмоқда.
70-дақиқа. Ўзгариш! Генрих Мхитарян ўрнини Стефан Эл Шараавига бўшатиб берди. Шомуродовдан ҳамон дарак йўқ...
69-дақиқа. ГООООООЛ! Деярли жарима майдончаси чизиғи устидан Тэмми Абрахам ажойиб зарба бера олди ва ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади.
64-дақиқа. Кетма-кет икки зарба ва ҳар иккисида посбон ишончли ўйнади. Биринчисида Абрахам бош билан зарба берган бўлса, Мхитаряндан тўпни қабул қилган Карлос Перес эса зарбани айлантириб, дарвозабонни доғда қолдиришга уринганди.
62-дақиқа. Пеллегринининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. "Рома"нинг бурчак зарбаси мезбонларнинг қаршиҳужумига айланиб кетди, лекин бироз олдин ўйинга қўшилган Нванкво узатмада хатога йўл қўйди.
59-дақиқа. Хавфли ҳужумни Перес зарба билан якунлади, тўп дарвозага кетаётганди, аммо Абрахам тўп йўлига тўғаноқ бўлди ва хавфни бартараф этди.
56-дақиқа. Ўзгариш! Лассана Кулибали ўрнига Симеон Нванкво майдонга туширилди.
52-дақиқа. ГООООООЛ! Ажойиб комбинация ва Жордан Верету орадаги фарқни иккитага оширди.
50-дақиқа. "Рома" бўшашиш ниятида эмас.
48-дақиқа. ГООООООЛ! Пеллегрини ҳисобни очди! Римликлар мухлислари узоқ кутган гол урилди. Ҳужумни Винья бошлаб берди, айнан унинг узатмасидан кейин Лоренцо Пеллегрини тўпни ўзига ўнглаб, кучли зарба йўллади.
46-дақиқа. Карлос Перес жарима майдонига яқинлашиб келди ва зарба берди, аммо унинг уриниши ноаниқ бўлди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффусдан "Рома" футболчилари биринчи бўлиб қайтишди. Мезбонлар эса рақибни бироз куттирди.
Дарвозабон тўпни ўйинга киритди ва бош ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биз ҳам бироз дам оламиз.
45+1-дақиқа. Тўпга охиригача борган Тэмми Абрахам нозик нуқтасидан зарба қабул қилиб олди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Брайан Кристанте зарба йўллашга қарор қилди, ҳимоячига тегиб тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан эса "бўрилар" бу сафар ҳам наф чиқара билишмади.
Тўп назорати 78% - 22% табиийки "Рома" фойдасига.
40-дақиқа. Огоҳлантириш! Карлос Перес қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин бўлган Жоел Обини йиқитгани учун карточка ишлаб олди.
39-дақиқа. "Рома" тўпни назорат қилишни ва ҳужум уюштиришга уринишларини давом эттирмоқда. Абрахамнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади, шунинг учун мезбонлар посбони ортиқча муаммога дуч келмади.
37-дақиқа. Рожер Ибаньес ўрнидан турди ва қон тўхтатилгач, майдонга қайтса керак.
35-дақиқа. Огоҳлантириш! Бош ҳакам учрашувдаги биринчи карточкани Федерико Бонаццолига кўрсатди. Форвард тўпнинг ўрнига Ибаньеснинг юзини нишонга олди...
33-дақиқа. Абрахам боши билан зарба берди, аммо тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.
31-дақиқа. Карлос Перес ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, аммо Жоел Оби унга муносиб қаршилик кўрсатди ва тўпни мезбонларга олиб берди.
28-дақиқа. "Салернитана" секин-секин рақиб жарима майдончасигача етиб борди ва Генрих Мхитаряннинг сусткашлигидан кейин Мамаду Кулибали зарба берди - ноаниқ.
26-дақиқа. "Рома" мунтазам равишда босим уюштирмоқда, лекин чинакам хавфли вазият ҳозирча яратилганича йўқ.
Аммо Моуринью шогирдлари бу стандартдан ҳам наф чиқара олишмади.
23-дақиқа. Гапимизни Италиядагилар эшитишди, Абрахамга узатма ва у жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.
21 дақиқа ортда қолган бир паллада шуни айтишимиз мумкинки, ҳозирча ярим ҳимоя ва қанот ҳимоячилари тўпни Тэмми Абрахамга етказиб бера олишмаяпти. Ҳужумчи ўйиндан узилиб қолаётгандек.
19-дақиқа. "Рома" ўнг қанотдан олдинга ўтди, лекин иш якуний зарбагача етиб бормади.
Руи Патрисиу ҳакамга нималарнидир тушунтиришга, хабардор қилишга қарор қилган чоғи.
18-дақиқа. Мезбонлар ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди.
15-дақиқа. Майда фоллар сони ортиб бормоқда.
12-дақиқа. Манчини ("Рома") ва Кулибали тўқнашиб кетди ва "Салернитана" футболчиси майдонда ётибди.
10-дақиқа. Мезбонларнинг ҳужуми бошланмай узилиб қолди.
8-дақиқа. Меҳмонлар вакили рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди ва пенальти сўраб, ҳакамга юзланди, аммо ундан аввалроқ ҳужумда фол бўлгани қайд этилди.
6-дақиқа. "Рома" ҳужумда... Ўнг қанотдан узатилган тўпга на Абрахам ва на чап қанот ҳимоячиси ета олди.
4-дақиқа. Мезбонларнинг биринчи ҳужуми, Бонаццолининг фаоллиги ўйиндаги иккинчи бурчак зарбасига сабаб бўлди.
2-дақиқа. Винья жарима майдонига яқин зонадан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида. Бурчак зарбасидан кейин ҳужумда фол қайд этилди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Рома" бошлаб берди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлайди, аммо у учрашув давомида майдонга тушади ва самарали ҳаракатларни амалга оширади деб ишониб қоламиз.
Фикрлар