UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Виталий Левченко: "Насаф" жуда кучли рақиб, биз мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнай олдик"  4 21:10"Сумқайит" — "Сабаҳ". Икки ўзбекистонлик ўйинчидан гол! (онлайн ҳисоб)  1 21:00Суперлига. "Машъал" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  3 20:53Испаниялик иқтидор эгаси "Реал" таклифига жавоб қайтарди  1 20:30"Пахтакор" — "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  16 20:28"Насаф" — "Нефтчи" ўртасидаги турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади. Фарғоналиклар қаторасига учинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнашди  85 20:25ЦСКА — "Динамо Махачкала". Файзуллаев асосий таркибда  3 19:33Назорат ўйини. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 19:19"Машъал" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  2 18:55"РБ Лейпциг" Хави Симонснинг нархини "Манчестер Юнайтед"га маълум қилди  1 18:21ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Қайрат"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида барча ўзбекистонликлар асосий таркибда майдонга тушди  5 17:28Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Адана Демирспор"га 5 та гол урди, Турғунбоев 62-дақиқада ўйинга қўшилди  2 16:58ПСЖ "Барселона" хавбеки учун 100 млн евро беришга тайёр  6 16:32"Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасида жанговар дуранг қайд этилган даҳшатли водий дербисидан фотогалерея  11 16:04"Барселона" ва "Реал" Испания терма жамоаси посбони учун курашади  1

А Серия. "Рома" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Шомуродов майдонга тушмади Янгиликлар

А Серия. "Рома" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Шомуродов майдонга тушмади

А Сериянинг 17-туридан ўрин олган "Рома" - "Специя" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Рома – Специя 2:0

14 декабрь, 00.45, "Стадио Олимпико"

Гол: Смоллинг (6, 1:0), Ибанес (56, 2:0).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг (Диавара, 64), Кумбула, Рожер, Винья, Мхитарян, Верету (Бове, 90), Кристанте, Майораль (Афена-Гьян, 64), Абрахам.

Специя – Проведель, Николау, Амьян, Эрлич, Сала (Кивер, 17), Реца, Коваленко (Агудело, 53), Мажоре (Бастони, 53), Жаси, Манай, Стрелец (Верде, 53).

Огоҳлантириш: Винья (54), Кумбулла (65), Афена-Гьян (70), Жаси (90).

Четлатиш: Афена-Гьян (90+3).

Рома

Крис Смоллинг - 6', Рожер Ибаньес - 56'

Серия А . 17-тур

14/12/2021, 00:45

0
:
2
Тугади

Специя

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 43000 томошабин

Бош ҳакам: Alessandro Prontera

45'
90'
6'  Крис Смоллинг
6'  Тэмми Абрахам
54'  Матиас Винья
56'  Рожер Ибаньес
56'  Жордан Верету
64'  Борха Майораль (Феликс Афена-Гьян)
64'  Крис Смоллинг (Амаду Диавара)
65'  Мараш Кумбулла
70'  Феликс Афена-Гьян
90'  Жордан Верету (Эдуардо Бове)
90'  Феликс Афена-Гьян
17'  Якопо Сала (Якуб Кивиор)
53'  Виктор Коваленко (Кевин Агудело)
53'  Джулио Маджоре (Симоне Бастони)
53'  Давид Стрелец (Даниэле Верде)
62'  Рей Манай
90'  Эммануэль Кварцин Гьяси





ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. ГООООООООЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚ!!! Афена-Гьян гол урганди. Аммо у тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка олди. Ёш ҳужумчи баланд тоғга чиқди-ю, ўзини жарликка ташлади.

3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Йўқ, римликлар бу сафарги корнердан фойдалана олмади.

88. "Рома" бурчак зарбаси ишлаб олди.

81. Ибанес сўнгги чизиқда йиқилиб тушди ва тўпни рақибига олдирди. Манай эса рақиб жарима майдончаси ичига кириб борганда Ибанеснинг ўзи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

78. УХХХХХХХХХ!!! "Специя" бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Икки вазиятда Патрисиу жамоасини голдан сақлаб қолди. Охирги зарба олдидан оффсайд ҳам қайд этилди.

75. ЗАРБААААААА!!! Абрахам 4-5 метрдан дарвозага секин зарба йўллади. Проведель тўпни оёғи билан қайтариб юборди.

72. Мхитарянда ҳам голли вазият юзага келганди. Аммо у дарвозани ишғол қила олмади.

70. Ҳозиргина майдонга тушган Афена-Гьян сариқ карточка ишлаб олди.

67. Мхитаряннинг зарбаси ноаниқ кетди.

ВАР ишга тушди. Эҳтимолий қизил карточка кўриб чиқилмоқда.

65. Рақиб ҳужумини кескин фоли билан тўхтатгани учун Кумбулла огоҳлантирилди. "Специя"да стандарт.

Ҳа, кутилганидек, гол инобатга олинмади. Оффсайд бор эди Манайда.

62. ГОЛ!! Манай ҳисобни қисқартирмоқда. Оффсайд бордек кўринмоқда.

60. Шомуродов майдон четида машғулотларни олиб бормоқда. Моуриньо эса ҳимоячи Диаварага кўрсатмалар бермоқда.

56. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўрни Рожер Ибанес боши билан кучли зарба йўллаб, дарвоза тўрига михлаб қўйди.

55. ЗАРБААААААА!!! Манай 100 фоизлик имкониятни йўққа чиқарди. Патрисиудан сейв!

52. "Рома" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

50. "Рома" ҳужумга ўтди. Винья рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринганди. Аммо бош ҳакам ҳеч нима йўқ деб ҳисоблади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. ЗАРБАААААААААА!!! Винья қанотдан тўпни оширди, Абрахам боши билан зарба йўллади, тўпни тўсин қайтарди. Иккинчи зарбани футболчи қайтарди, учинчиси эса бурчакка чиқариб юборилди. Шу орқали ҳакам ҳуштакни чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

Бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Ибанес қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Майоралга оширганди. Аммо тўп Борхага етиб бормади.

40. Жамоалар яна сокин ўйин кўрсата бошлашди. "Рома" тўпни рақибларига топшириб қўйган.

35. ЗАРБАААААА!! Манай Патрисиу билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Руи жамоасини голдан сақлаб қолди.

33. "Специя" ҳужумга ўтди. Қанотдан оширилган тўпни Смоллинг осонлик билан қайтариб юбора олди.

31. УХХХХХХ!!! Кристантенинг қанотдан оширган тўпини Абрахам чалқанча услубда зарба йўллашга уриниб кўрди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди.

28. Ўйин темпининг пастлигини инобатга олиб, вазиятлар бўлмаётганини сезиб турибсиз.

25. ЗАРБАААААААА!! Абрахамнинг пасидан кейин Виньянинг чиройли зарбасини Проведел чиройли қайтарди.

24. Кристанте Абрахамга ажойиб пас берганди. Аммо, англиялик форвард рақибини алдаб ўта олмади, пас ҳам ўхшамади ва тўпни йўқотди.

22. "Специя" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни Смоллинг қайтарди. Зарбани эса Кумбулла.

18. "Рома" бурчак зарбасига эга бўлди. Мхитаряннинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

15. "Специя" футболчиси жароҳат олган кўринади. У майдонда ётиб олди.

13. УХХХХХХ!!! "Специя" посбони қўпол хатога йўл қўйди, Майораль эса тўпни олиб қўйишга улгурмади. Эрлик вазиятни бартараф қилди.

10. Ўйин темпи секинлашди.

6. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Бурчакдан узатилган тўпга Абрахам боши билан зарба йўллади. Смоллинг эса ҳаводаги тўпни дарвозага киритиб юборди!

4. "Рома" хавфли ҳужум уюштирди. Дарвозабон зарбани қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олимпико"га қаратамиз. Ушбу стадионда Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Рома" "Специя"ни қабул қилади. Баҳс 00:45да старт олади.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика