UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади

Италия А Серияси 23-туридан ўрин олган "Рома" – "Наполи" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Элдор Шомуродов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлайди.

"Рома" – "Наполи" 1:1

00:45, 2 февраль

Голлар: Спинаццола (29), Анхелиньо (90+2).

Рома – Свилар, Анхелиньо, Ндика, Манчини, Ренсх (Бальданци, 80), Пизилли, Кристанте (Довбик, 64), Коне (Паредес, 56), Эль-Шаарави (Салемакерс, 55), Шомуродов (Дибала, 80), Соуле.

Наполи – Мерет, Спинаццола, Жезус, Ррахмани, Ди Лоренцо, Мактоминей, Лоботка, Замбо-Ангисса, Нерес (Маццокки, 76), Лукаку (Симеоне, 81), Политано.

Огоҳлантириш: Политано (14), Коне (51), Пизилли (72).

Рома

Анхелиньо - 90'

Серия А . 23-тур

03/02/2025, 00:45

1
:
1
Тугади

Наполи

Леонардо Спинаццола - 29'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 60788 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
51'  Куадио Коне
55'  Стефан Эль-Шаарави (Алексис Салемакерс)
56'  Куадио Коне (Леандро Паредес)
64'  Брайан Кристанте (Артем Довбык)
72'  Никколо Пизилли
80'  Элдор Шомуродов (Пауло Дибала)
80'  Девайн Ренш (Томмазо Балданци)
90'  Анхелиньо
90'  Алексис Салемакерс
14'  Маттео Политано
29'  Леонардо Спинаццола
29'  Жуан Жезус
76'  Давид Нерес (Паскуале Маццокки)
81'  Ромелу Лукаку (Джованни Симеоне)
86'  Маттео Политано (Джакомо Распадори)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Рома" етакчи "Наполи" билан ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. "Наполи" эса "Интер"нинг дурангидан фойдалана олмади.

90+2. ГОООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Салемакерснинг супер узатмасидан кейин Анхелиньо тўпни ерга туширмасдан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! 

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

88. Охирги дақиқаларда "Рома" рақибини қамал ҳолатига олиб келган. Узатмалар зарбага айланмаяпти.

84. Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. "Рома" тезликда қарши ҳужумга ўтаётганида Дибалани тўхтатишди.

80. Шомуродов ўрнига Дибала тушди. Ҳужумдаги кучни бироз янгилаш керак эди. Элдор бугун яхши ўйин ўтказди.

78. "Рома" катта босим уюштирди. Бироқ вазият зарбагача етиб бормади.

75. ПАРЕДЕЕЕЕЕЕСССССС!! Жаримадан тўпни шунақанги айлантириб, дарвозага йўллади. Карлоснинг жаримадан урган афсонавий голига ўхшаб кетарди гол бўлганида... Устун тўпни қайтарди.

71. ЛУКАКУУУУУ!! Деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Ҳимоячи Ренсх тўпни қайтариб юборганда тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

69. "Наполи" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга Мактомини боши билан зарба йўллашга ҳаракат қилди, бироқ тўп сал баландроқдан келди.

64. Довбик майдонга тушди. Шомуродов ҳам майдонда. "Рома" икки марказий ҳужумчи билан ўйинни давом эттиради.

61. АНХЕЛИНЬООООО!! Шомуродовнинг пасидан кейин Анхелиньо зарба нуқтасида туриб, дарвоза ёнига тўпни узатди. Ҳимоячилар қайтаришди, тўп яна унинг ёнига келди. Бу сафарги зарба анча ноаниқ кетди. 

58. Нерес чап қанотдан "Рома" жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчакдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

56. "Рома"да икки ўзгариш бўлди. Яхшики, Шомуродов чиқиб кетмади.

53. Коне жароҳат олгани боис бир неча дақиқа унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

50. УХХХХХХХ!! Мактоминининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. ЗАРБААААААА!! Ндиканинг боши билан йўллаган зарбасини Мерет қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни дарвозага йўллайдиганлар топилмади.

42. Политано чап қанотдан тўпни марказга, дарвоза ёнига узатди. Ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди.

39. Томонлар сифатли ўйин намойиш қилишмоқда. Браклар кам, ҳимояда хатолар кўзга ташланмаяпти. Бунинг ҳисобига зарбалар йўқ.

36. Бугун Шомуродов томон тўпни кўп тепиб юборишяпти. Элдор ҳам шу тўп учун курашмоқда. Лекин тўп асосан рақиблар манзилига боряпти.

31. Писсили рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллаб олди ва дарвозага қараб бораётганди. Ҳимоячилар уни тўхтатди.

29. ГООООЛЛЛЛ!! Спинаццола ҳисобни очмоқда. Бугун жамоаларимиз учун омадсиз кун ўтмоқда...

28. Эҳҳҳҳҳҳ!! Шомуродовнинг пасидан кейин Соуле қулай нуқтадан дарвозага аниқ зарба йўллай билмади.

27. Мактомини зўр ўйнамоқда. Ҳозирча марказ қироли бўлиб турибди.

25. Энди Манчинининг ўзи зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

22. ЗАРБАААААААА!! "Рома" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Манчинининг боши билан берган пасидан кейин Пизилли дарвозага зарба йўллади. Ааааанчагина ноаниқ.

19. "Рома" ўйинни бироз олдинроққа кўчирди. Лекин ҳали ҳам ўйин ташкил қилишда жуда қийналмоқда.

16. ЗАРБАААААА!! Лукаку икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва зарба йўллади.Бироз ноаниқ.

12. УХХХХХХ!! Лукакунинг пасидан кейин Мактомини "Рома" посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди.

9. Тўп учун курашда Шомуродов йиқилди. Бироқ пенальти ҳақида гап-сўз бўлмади.

6. Ҳозирча ҳудудий устунлик меҳмонлар томонида.

2. "Наполи" ҳужумга ўтди. Политано қанотдан тўпни марказга оширди. Тўп аввало рақибига, кейин ўзига тегиб, майдонни тарк этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган, учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Олимпико"га юзланамиз. Бу ерда Элдор Шомуродов "Наполи"га қарши ўйнайди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика