UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  7 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  233 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  9 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

А Серия. Превью: Янги йилнинг биринчи турида "Рома" - "Торино"ни, "Интер" - "Сассуоло"ни қабул қилади Янгиликлар

А Серия. Превью: Янги йилнинг биринчи турида "Рома" - "Торино"ни, "Интер" - "Сассуоло"ни қабул қилади

Теглар :  Превью А Серия
Бугун Италия Чемпионатида 20-тур учрашувларига старт берилади. Бугун Осиё Кубоги ўйинлари йўқ ва бемалол еврофутбол томоша қилишимиз мумкин бўлади.

Италия А Сериясининг навбатдаги турига старт берилмоқда. Куннинг икки муҳим учрашувларидан бири Римда "Рома" ва "Торино" ўртасида бўлиб ўтса, иккинчисида "Интер" ўз уйида "Сассуоло"ни қабул қилади.

Эътиборингизга ушбу ўйинлар превьюсини тақдим этамиз.

“Рома” — “Торино”

Биринчи тур якунлари Рим клуби мухлисларини хушнуд этди. Жамоа 2018 йилни иккита ишончли ғалаба ("Сассуоло" (3:1) ва "Парма" (2:0) билан якунлади. Мавсумнинг биринчи ярмини омадли бўлди дейиш қийин: охирги йиллардаги энг ёмон старт, омадсиз учрашувлар туфайли бош мураббий Ди Франческо ишдан кетиши мумкинлиги, янги футболчиларнинг тушунарсиз ўйини, жароҳатлар сони кўплиги ва клуб 6-поғонада эканлиги. 2019 йилнинг расмий баҳсида жамоа “Виртус” (4:0) устидан ишончли ғалабага эришди.

"Торино" эса Римда “Лацио” билан дуранг (1:1) ўйнаб, мавсумнинг биринчи ярмини омадли якунлади. 2019 йил бошини эса омадли бошланди дейиш қийин. Жамоа уйда “Фиорентина”га (0:2) ҳисобда мағлуб бўлди. Ўша ўйин жамоа яхши формада эмаслигини намоён қилиб қўйди.

Биринчи давра учрашуви "Рома" устидан қозонилган ғалаба билан якунланди. Ишончли серияга қарамасдан, туринликлар сафарда римликлардан очко олиб қўйиш имконияти паст.  "Рома" иккинчи даврада ўйини ва натижаларини яхшилаб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади.


“Интер” — “Сассуоло”

Миланликлар мавсумни "Беневенто" (6:2) устидан йирик ғалаба билан бошлашди. Аввалига, миланликлар "Юве"га қарши Скудетто учун баҳсда кураша оладигандек кўринган эди. Спалетти шогидлари мавсум ярмини 3-ўринни эгаллаган ҳолда тугатишган эди. Скудеттони қўлга кирита олмасликлари мумкин. Лекин иккинчи поғонани эгаллаш учун ҳаракат қилиб, бунинг уддасидан чиқишлари мумкин.

Мавсумнинг биринчи ярми "Сассуоло" учун омадли келди дечак ьироз нотўғри бўлади. Бироқ охирги ўйинлардаги натижалар — ҳақиқий мкваффақиятсизлик. Мавсум йирик ҳисобдаги мағлубият билан якунланди: уйда "Аталанта" (6:2) билан бўлган баҳс. Янги йилда эса жамоа Кубок доирасидаги ўйинда "Наполи"га (0:2) ҳам мағлуб бўлишга улгурди. 

“Сассуоло”нинг асосий муаммолардан бири мудофаа билан боғлиқ. Уни зудлик билан ҳал қилиш керак. Клуб "Лечче" ҳимоячиси Фабио Лучиони билан анча кучайди, бироқ шуни ўзи етарлимикан?!

Биринчи даврада “Интер” билан учрашуда Де Дзерби шогирдлари "нерадзурри" устидан ажойиб ғалабага эришишди. "Интер"га қарши ўйин "Сассуоло" учун омадли бўлади десак, адашмаймиз. Жамоа сўнгги "Меацца"да бўлган 5та ўйиннинг 4тасида ғалаба қозонди. 2014 йил йирик ҳисобдаги (7:0) мағлубиятдан кейин миланликлар зафар қуча олганлари йўқ. Бу ўйин бу омадсиз серияга якун ясаш учун яхши имкониятлари бор.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика