А Серия клублари ва "Атлетико" Луис Суаресга қизиқмоқда

Alisher
22 апр 2020, 17:10
"Сарагоса" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

"Наполи" ва "Лацио" 22 ёшли форварднинг харидига қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчига шунингдек "Атлетико" ҳам бефарқ эмас.

Суарес айни пайтда ижара асосида "Сарагоса"да ўйнамоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи "Уотфорд"га тегишли.

Колумбиялик футболчи жорий мавсум "Сарагоса" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›