А Серия клублари УEФА ва ФИФА томонидан рухсат этилмаган турнирларда қатнашишдан бош тортишмаса, 2024/25 йилги мавсум учун лицензия ололмайди

Оқил Абдубарноев
28 дек 2023, 22:41
А Серия клублари янги мавсум олдидан Суперлигага қарши курашишлари керак бўлади.

Ўтган ҳафта Италия футбол федерацияси бир овоздан кейинги мавсум учун янги миллий лицензиялаш тизимини маъқуллади.

Янги қоидаларга кўра, жамоалар 2024 йилнинг 4 июнига қадар нафақат чемпионатда иштирок этиш учун ариза топширишлари, балки УEФА, ФИФА ва Италия федерацияси томонидан тан олинмаган хусусий уюшмалар томонидан ўтказиладиган мусобақаларда қатнашмаслик мажбуриятини ёзма равишда тасдиқлашлари керак.

Ушбу шартга риоя этилмаса, клубга 2024/25 йилги мавсум учун лицензия берилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Calcio e Finanza