UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  0 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  112 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  9 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  2 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

А Серия клублари логотипи тарихи ва маъносини биласизми? Янгиликлар

А Серия клублари логотипи тарихи ва маъносини биласизми?

Италия клубларининг логотиплари ҳам алоҳида маъно-мазмунга эга.

Италия — қадимий анъаналарни сақлаб қола олган мамлакат ҳисобланади. Бугун А Серия клубларининг логотиплари ҳақидаги сиз билган ва билмаган энг қизиқарли фактлар ҳақида суҳбатлашамиз. Ранг ва суратлар ичида нима яширинган экан? 

“Аталанта” La Dea, “маъбуда”. Бергамо шаҳри клубининг тахаллуси ва логотипидаги узун сочли аёл тасвири бизни Қадимги юнон афсоналари томон чорлайди. Аслини олганда, клубнинг “никнейми” унчалик ҳам тўғри эмас. Аталанта — маъбуда эмас, у малика бўлган. Аркадий қироли ўғил фарзанд кўришни истаган ва қизидан воз кечган.

Унинг ўзига хослиги — тезлик ва чаққонлик бўлган. У аёл киши бўлишига қарамай, жангчи ва овчи бўлган. Шу билан бирга қатор совринларга эга бўлган.  

“Аталанта”даги кўк-қора рангларнинг “Интер”га умуман алоқаси йўқ. 1920 йил Бергамонинг икки клуби бирлашган. 1907 йилда ташкил топган оқ-қора рангдаги “Аталанта” ва иккинчи клуб эса оқ-кўк рангда бўлган. Умумий ҳисобланган оқ рангдан воз кечиб, ҳар икки жамоа рангларидан биттадан ранг олиниб, расмий ранглар сифатида кўк ва қора ранглар танланган, ҳамда “Аталанта”нинг бугунги логотипи яратилган.


“Женоа” Логотипнинг юқори қисмида оқ байроқ устида қизил хоч бор. У Генуанинг байроғи, аммо Англиянинг байроғини эсга солади. Инлиз денгизчилари ўша пайт нуфузли Женева Республикасининг ҳимоясида бўлиш учун оқ-қизил рангдаги Муқаддас Георгия хочини белги қилиб олишган деган маълумотлар бор. Логотипдаги навбатдаги рамз танаси шер, боши эса бургутники бўлган тилларанг грифондир.

Буюк Британия билан боғлиқ ўзаро алоқалар борлигини ранглар тасвирида ҳам кузатишимиз мумкин. Аввалига, Италиянинг қадимий клубларидан бири “Дженоа” аввалига оқ рангда майдонга тушган. 1901 йил қиролича Виктория оламдан ўтганидан сўнг, унинг хотираси шарафига Бирлашган Қироллик байроғи каби логотип ҳам анор ва тўқ кўк рангга ўзгартирилган.

“Кальяри” “Бу тўртта бош нима дегани экан” деб ўйлаяпгандирсиз?! Бу “тўртта маврнинг байроғи” Сардиния оролининг қадимги рамзидир. У ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шубҳасиз, бу озодлик белгисидир. Ўша пайтларда мавританлар устидан ғалаба қозонган Арагон қироллиги (улар аввал Сардинияга қарашли эди) ва мавритан шахзодаларининг боши тасвирланган. 1536 йилги бу байроқ тўрт қисмга бўлинганини кўришингиз мумкин. Ўша вақтда одамлар сиёсий жиҳатдан тўғрилик нима эканини ҳали билишмаган эди. Ранг тасвирига тўхталиб ўтадиган бўлсак, ҳаммаси оддий. Бу Кальяри шаҳрининг ранги ҳисобланади.     

“Кьево” логотипида тасвирланган рицарь мавҳум қаҳрамон эмас. У XIV асрда яшаган, Веронанинг буюк ҳукмдори Кан Гранде I делла Скаладир. У гибеллин ва гвельфлар ўртасидаги курашда иштирок этган ва санъат соҳасидаги одамларга, хусусан Дантега катта ёрдам берган. Кан Гранденинг от устидаги ҳайкали шаҳарнинг рамзий белгиларидан бири саналади. Унинг орқасида қанот эмас, итнинг боши тасвирланган. Кангранде — асар. Унинг номи “Катта ит”.

Кьево узоқ йиллар мобайнида унча танилмаган клублар қаторида бўлиб келди, рангини ҳам бир неча маротаба ўзгартирган: кўк-оқ, кўк-қизил, сариқ-қора. Клуб 1970 йилда кўк-сариқ рангга ўтган. Верона мухлислари уларни плагиатда айблашган. Лекин “Кьево” вакиллари буни инкор этган.    

“Лацио” Бургут — ҳокимиятнинг анъанавий рамзи, шунингдек, Рим афсоналарининг рамзи ҳисобланади. У “Лацио” логотипида 1910 йилдан ўз аксини топган ва ундан кейин бир неча бор ўз кўринишини ўзгартирган. Лекин улар бир-биридан унчалик ҳам фарқ қилмайди. 1927 йилда “Лацио” логотипида бургут тасвири ўчирилган.

“Лацио”нинг оқ-ҳаворанги Олимпия ўйинларининг ватани ҳисобланган Грецияга ҳурмат сифатида танланган. Клуб ташкилотчиларидан бири Луиджи Биджарелли логотипда бу ранглардан фойдаланиш тарафдори бўлган.    

“Парма” Бу клубнинг тарихи ўзига хос. Турли даврларда логотипда бир-биридан фарқ қиладиган ранглардан фойдаланишган. 1970 йилдаги логотип энг замонавий кўринишга эга бўлган.

Аввалига, логотипдаги қора хочга эътибор қаратамиз. Маълумотларга қараганда, бу XIII асрда яшаган Муқаддас Рим Империяси ҳукмдори Фридрих II шарафига қўйилган. Иккинчи томондагиси эса Тевтон орденидир. Кўк-сариқ чизиқлар Парма герцоглигининг ранги ҳисобланади. “Ducali” яъни “герцоглар” тахаллуси ҳам айнан шунга боғлиқ.      

“Рома” Бу клуб рамзи ҳақида билмайдиган футбол ишқибози топилмаса керак-а? Олтин ранглари ва келишомадик қизил ранглари абадий Рим тимсолига айланиб улгурган. Икки гўдакни (Ромул ва Рем) овқатлантираётган капитолий бўриси – кейинчалик шу икковлон Римнинг афсонавий асосичилари бўлишади. Умуман олганда “Рома”нинг логотипи ортиқча таърифга эхтиёжи йўқ, назаримизда. Бу шунчаки классика ва унда фақатгина майда деталлар ўзгариши мумкин. ASR аббревиатураси ўрнига Roma ёзуви қўйилгани каби.

Ўрни келганда таъкидлаш лозим, ушбу мавсум клуб либосларига ранг идеал тарзда танланган. Асосий форма – одатий қизил рангда. Сафар либослари – кулранг, бўри терисига қиёсланган. Учинчи комплектда эса – Рим шаҳри картасининг марказий кўчаси акс эттирилган.

“Сампдория” Бу шунчаки картина эмас, бу айнан ҳақиқий генуэялик денгизчи – соқолли, сигара трубкаси бор, шамол тебратаётган сочлари билан. У мухлисларга шу қадар маъқул келдики, улар “денгизчига” исм ҳам беришди – Бачичча. Футболкаларда эса эмблема ўрнига бизга таниш ўша Генуа герби акс этган.

СПАЛ Италия клублари номида жуда кам учрайдиган ҳолат аббревиатурага дуч келамиз – унинг тўлиқ варианти италиянчада "Società Polisportiva Ars et Labor" бўлади. Эмблема бир неча марта ўзгартирилган. Узоқроқ муддат (1980 – 1995) сакраётган кийик асосий фигура бўлганди.

Кейинроқ, 2000 йилларда Феррара шаҳри асосий ранглари – қора ва оқ ишлатила бошланган. Улар бугунги кундаги эмблемада ҳам мавжуд аммо, асосий ранг сифатида эмас. Узоқ 1907 йилда асос солинган клуб, бугунги кундаги эмблемасида оқ ва ҳаворанглардан фаол фойдаланган.


“Торино” Тажоввузкор, икки оёқда турган буқа (Il toro) шунингдек Турин шаҳри гербида ҳам акс этган. Ўзини нафақат Туриннинг, балки Италиянинг умумий жамоаси деб аташни яхши кўрувчи, ва шундай бўлишини истовчи Ювентус логотипини ўзгартирди ва бу вазиятда “Торино”га бўлган эътиборга сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Сабаби “Торино” – шаҳар урф-одатларини сақловчи клуб сифатида гавдаланди. Кўплаб мухлислар клуб эмблемасининг ҳозирги вариантини эмас 1980 йилларда фойдаланилганини маъқул кўрадилар.

Ишониш, тасаввур қилиш қийин, лекин Торино доим ҳам аноррангли бўлмаган. Клуб формаси дастлаб йўл-йўл оловранг-қора кўринишда бўлган. Ушбу комбинация омадсиз деб топилган, сабаби кўпчиликнинг ёдига... йўқ “Шахтёр” эмас, Габсбурглар ранги келаверган. Улар ким деган савол пайдо бўлдими? Габсбурглар, ўша вақтларда Италияда ҳукмронлик қилган Савойя династиясининг азалий, ашаддий душмани ҳисобланган. Унда анорранг қаердан клубдагилар хаёлига келиб қолди? Бу борада бир нечта таҳминлар мавжуд – энг биринчи клублардан бири бўлмиш “Шеффилд” рангларини ўзлаштиришдан тортиб, қизил рангли футболкаларни қора гетрилар билан хато туфайли биргаликда ювиш натижасида юзага келган деган версиягача. Нисбатан реалроқ ва расмийроқ вариант: ушбу ранг, 1700 йилда Турин шаҳрини озод қилган, рамзи “қонли дастрўмол” бўлган Савойя бригадаси шарафига танланган.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика