А Серия клуби Родригес билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
5 дек 2019, 10:44
"Наполи" ўз таркибини "Лос Анжелес"нинг уругвайлик хавбеки Брайан Родригес билан кучайтириб олмоқчи.

19 ёшли Родригес "Лос Анжелес"га шу йили "Пеньяроль"дан 10,3 миллион евро эвазига ўтган эди.

Брайан MLS плей-оффида ва мунтазам мавсумда 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Родригес шунингдек сентябрда Уругвай терма жамоасида дебют қилди. У термада 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/sebasgiovanelli