UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  2 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  10 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

А Серия. "Женоа" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва 14-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

А Серия. "Женоа" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва 14-ўринга чиқиб олди

А Серия 20-тур доирасидаги "Кротоне" - "Женоа" ўйини якунига етди.

Кротоне

Серия А . 20-тур

31/01/2021, 19:00

3
:
0
Тугади

Дженоа

Маттиа Дестро - 24', Леннарт Чиборра - 29', Маттиа Дестро - 50'

Стадион: Stadio Ezio Scida, 0 томошабин

Бош ҳакам: Piero Giacomelli

45'
90'
33'  Жуниор Мессиас
46'  Педро Перейра (Андреа Рисполи)
56'  Самуэль Ди Кармине (Эммануэль Ривьер)
69'  Никколо Занеллато (Эдуардо Энрике)
69'  Лисандро Магальян (Коффи Джиджи)
85'  Эдуардо Энрике
90'  Аркадиуш Реца
24'  Маттиа Дестро
28'  Кевин Стротман
29'  Леннарт Чиборра
29'  Давиде Дзаппакоста
50'  Маттиа Дестро
50'  Миха Зайц
61'  Элдор Шомуродов (Марко Пьяца)
61'  Миха Зайц (Филиппо Мелегони)
71'  Маттиа Дестро (Горан Пандев)
71'  Давиде Дзаппакоста (Паоло Гильоне)
74'  Кевин Стротман (Валон Бехрами)

"Кротоне" – "Женоа" 0:3

"Эцио Шида"

Голлар: 0:1 – 24 Дестро, 0:2 – 29 Чиборра, 0:3 – 50 Дестро.

"Кротоне" – Кордац, Педру Перейра (Рисполи, 46), Марроне, Големич, Реца, Бенали, Дзанеллато (Эдуардо Энрике, 69), Жуниор Мессиас, Магальян (Джиджи, 69), Ди Кармине (Ривьер, 56), Нванкво.

"Женоа" – Перин, Дзаппакоста (Гильоне, 71), Кришито, Масьелло, Чиборра, Бадель, Радованович, Стротман (Бехрами, 74), Зайц (Мелегони, 61), Шомуродов (Пьяца, 61), Дестро (Пандев, 71).

Огоҳлантиришлар: Стротман (28), Жуниор Мессиас (33), Эдуардо Энрике (85), Реца (90).


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ПЕРИНДАН АЖОЙИБ СЕЙВ! "Кротоне" футболчиси яқин масофадан "Женоа" дарвозасига зарба берди, аммо Перин тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

85. Пендев офсайдда қолиб кетди. Такрорий лавҳада бу қарор бўйича бироз шубҳа пайдо бўлди.

71. Ўзгариш: Дестро ўрнига Пандев, Заппакоста ўрнига Гильоне майдонга тушди.

68. ЗАРБА... Шомуродов ўрнига майдонга тушган Пьяца рақиб дарвозаси томон зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

61. Ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Пьяца майдонга тушди.

58. Масьеллонинг бу сафарги узатмаси Элдорга етиб келди, бироқ Шомуродов тўпни ўзига тўғирлаб зарба берганидан сўнг тўп рақиб оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

57. Масьелло рақиб футболчиларининг хатосидан фойдаланиб тўпга эга чиқди ва тезкорлик билан қарши ҳужум бошлади. Аммо у тўпни Шомуродовга етказиб бера олмади.

53. Тўп марказдан Шомуродовга узатилди, аммо узатма бироз кучлироқ бўлгани туфайли Элдор тўпга ета олмади.

50. ГОООЛ! ДЕСТРО! Маттиа учрашувда ўзининг иккинчи, жамоасининг учинчи голини урди. Зайцнинг қанотдан узатган ажойиб тўпини Дестро бир тегиниш билан дарвозага буриб қўйди.

47. "Кротоне" ҳисобда орқада қолаётгани туфайли иккинчи таймни фаол бошлади ва дарвоза томон зарба беришга улгурди. Перин ушбу тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+1. Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Перин стандартдан узатилган тўпни осонлик билан ушлаб олди.

44. Заппакоста бурчак байроқчаси олдида қоида бузди. Энди мезбонларда гол уриш учун қулай вазият содир бўлиши мумкин.

40. "Кротоне"нинг хавфли ҳужуми Радовановичнинг ҳаракати туфайли бартараф этилди. Река тўпни "Женоа" жарима майдончасига ташлаганди, аммо Радованович тўпга ҳаммадан олдин чиқиб, уни дарвоза олдидан узоқлаштирди.

37. Элдор ҳужумда агрессив ҳаракат қилгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

35. Шомуродов жароҳат олган кўринади. Иккинчи қаватдаги курашда рақиби сакрамай, Элдорни пастдан бироз туртиб юборди. Ҳамюртимиз мувозанатни йўқотиб, ерга ноқулай йиқилди. Шомуродов ўзи ўрнидан туриб, шифокорлар билан майдон четига чиқди. Ҳаммаси яхши деб умид қиламид

29. ГОООЛ! ЧИБОРРАДАН СУПЕРГОЛ! 0:2! Чиборра Заппакостанинг ўнг қанотдан узатган тўпини ажойиб зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

24. ГОООЛ! "ЖЕНОА" ҳисобни очди! Элдор Шомуродов тўпни ўзига тўғирлаб, тезда тўпни Дестрога узатди. Маттиа эса Зайцга пас берди. "Қуён" тўпни қарама-қарши қанотдаги Элдорга узатди, аммо тўп ҳимоячиларга тегди. Қайтган тўпга Дестро зарба берди ва ҳисобни очди. ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН.

22. Ҳамюртимиз марказда тўпни қабул қилиб, икки рақибини алдашга уринди, аммо у ўйлаганини бажара олмади ва тўпни йўқотди.

20. Шомуродов жамоадошининг узатмаси пайтида офсайдда қолиб кетди ва ён ҳакам буни тезда пайқаб, байроқчасини кўтарди.

18. Элдор рақиб дарвозабонининг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва тезда уни жамоадошига узатди. Бироқ "Женоа" футболчиси дарвозани нишонга ола билмади..

15. Шомуродов ўз жамоасининг ҳужумини бошлаб, тўпни Дестрога узатди, аммо ҳужум зарбасиз якун топди ва тўп йўқотилди.

10. Элдор иккинчи қават учун курашда ғолиб чиқиб, тўпни жамоадошига олиб берди. Унинг ҳамкасби эса дарвоза томон зарба берди, аммо посбон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.

8. Шомуродов марказда бир футболчини алдаб, ҳужумга ўтаётганда, уни йиқитиб, тўхтатиб қолишди. 

7. Зайц ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди ва энди "Женоа" дарвозаси олдида стандарт вазият юзага келди. Жаримадан тўғри дарвоза томон зарба берилди, паслаб келган тўпни Перин муаммосиз ушлаб олди.

4. Шомуродов жамоаси дастлабки дақиқалардан фаолроқ кўриняпти.

2. Бугун "Женоа" оқ либосда ҳаракат қиляпти, мезбонлар эса қизил ва тўқ кўк рангли формаларда.

1. Учрашув бошланди.

- Генуяликларнинг ўзбекистонлик форварди Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди. Баҳс сайтимизда матнли трансляция қилинади.


"Кротоне": Кордаз, Големик, Марроне, Магаллан, Река, Бенали, Занеллато, Месьяс, Перрейра, Ди Кармин, Сими

"Женоа": Перин, Массьело, Радованович, Кришито, Заппакоста, Стротман, Бадель, Зайц, Чиборра, Шомуродов, Дестро.

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика