UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  0 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7

А ПРО-Лига. Жорий мавсум якунлари бўйича жамоаларда кўрсаткичлар қандай? Янгиликлар

А ПРО-Лига. Жорий мавсум якунлари бўйича жамоаларда кўрсаткичлар қандай?

Жами 8 та жамоа иштирок этган холда 4 давралик тизимда ўтказилган А ПРО-Лига мусобақасининг жорий мавсуми якунларига кўра, Муборакнинг "Машъал" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Келинг, бугун сизлар билан А ПРО-Лиганинг 2019-йилги мавсумида жамоалар томонидан қайд этилган натижаларни таҳлил қиламиз.

1. "МАШЪАЛ". Жами 55 очко жамғариб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган муборакликлар жорий мавсумда ўтказилган 28 та турда жами 16 бор ғалаба, 7 марта дуранг натижа ҳамда 5 бор мағлубият қайд этганликларини таъкидлаш жоиз. "Машъал" ушбу мавсумда рақиблари дарвозасига 49 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 24 марта тўп ўтказиб юборди. Эътиборлиси муборакликлар жорий мавсумда энг кам гол ўтказиб юборган жамоа сифатида намоён бўлдилар.


2. "ИСТИҚЛОЛ". Бутун мавсум давомида мусобақа жадвалида пешқадамлик учун курашиб келган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси жорий мавсумда 53 очко билан А ПРО-Лигада иккинчи ўринни қўлга киритдилар. "Истиқлол" ўтказилган 28 турда жами 16 та ғалаба, 5 дуранг, 7 та мағлубият қайд этди. Рақиблари дарвозасини 61 бор ишғол этишга муваффақ бўлган фарғоналиклар мавсум давомида энг кўп гол урган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлдилар. Шу билан улар ўз дарвозаларидан 28 бор тўп олиб чиққанликларини таъкидлаб ўтиш жоиз.


3. "ОҚ-ТЕПА". Ўтказилган 28-турда 16 та ғалаба, 3 дуранг, 9 мағлубият қайд этган тошкентликлар жами 51 очко билан А ПРО-Лигада учинчи ўринни қўлга киритдилар. "Оқ-Тепа" жамоаси вакиллари жорий мавсумда рақиблари дарвозасига 59 та гол киритиб, 42 та ўтказиб юбордилар. Шу ўринда "Оқ-Тепа" жамоаси ҳужумчиси Павел Пуришкин жами 19 та гол билан жорий мавсум тўпурарига айланганлигини таъкидлаш ўринли бўларди.


4. "НЕФТЧИ". Илк бор ПРО-Лига мусобақасида иштирок этган Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси жорий мавсумда жами 15 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият қайд этган холда 48 очко жамғариб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Фарғоналиклар ўтказилган 28 та турда рақиблари дарвозасига 37 та гол киритиб, 26 та ўтказиб юбордилар.


5. "ШЎРТАН". Ғузорликлар жорий мавсумда ўтказилган 28 та турнинг 15 тасида ғалаба қозонишни уддасидан чиқдилар. Шунингдек 3 бор дуранг ва 10 мағлубият қайд этган холда "Нефтчи" жамоаси билан бир хил 48 очко жамғардилар. Ўзаро баҳслардаги устунлик фарғоналиклар томонида бўлганлиги сабабли "Шўртан" мусобақа жадвалининг 5-поғонасидан жой олди. Ғузорликлар рақиблари дарвозасига 56 та гол киритиб, 36 та ўтказиб юбордилар.


6. "ХОРАЗМ"
. Жами 14 ғалаба, 5 дуранг, 9 мағлубият қайд этган "Хоразм" жамоаси "Нефтчи" ва "Шўртан"дан атиги бир очко кам, яъни 47 очко билан А ПРО-Лигада олтинчи ўринни эгаллади. Хоразмликлар жорий мавсумда рақиблари дарвозасига 55 та гол киритиб, 37 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Шу ўринда жамоа сардори, тажрибали посбон Ғайрат Ўдаев кўплаб учрашувларда маҳорат кўрсатиб, "Хоразм"ни голлардан сақлаб қолганлигини аълоҳида айтиб ўтиш жоиз.

7. "ШЕРДОР". Самарқандликлар 2019-йилги А ПРО-Лигада 4 бор ғалаба, 2 та дуранг ва 22 та мағлубият қайд этган холда 14 очко билан еттинчи поғонадан жой олдилар. "Шердор" вакиллари рақиблари дарвозасига 36 та гол киритиб, 73 бор гол ўтказиб юбордилар.

8. "ИФТИХОР". Мусобақадан четлатилганлиги туфайли мавсумни охирига етказа олмаган олтиариқликлар 1та ғалаба, 2 дуранг ва 25 мағлубият (техник мағлубиятлар қўшиб ҳисобланган) қайд этдилар. Жами 5 очко жамғара олган "Ифтихор" мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллади. Ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилган "Ифтихор" рақиблари дарвозасига 16 та гол киритиб, 103 та ўтказиб юборганлигини эътироф этиш жоиз.


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика