95-дақиқада урилган гол “Брага”га Португалия лига кубогини тақдим этди
26 янв 2020 08:30
Янгиликлар
95-дақиқада урилган гол “Брага”га Португалия лига кубогини тақдим этди
“Брага” ва “Порту” жамоалари ўртасида кечган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйин тақдирини баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқасида Рикарду Орта томонидан киритилган гол ҳал қилди.
Португалия лига кубоги баҳслари 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ушбу турнирда “Бенфика” етти бор ғолиб чиққан бўлса, “Спортинг” икки бор ушбу совринни ўз музейига олиб кетган. Финал баҳсида ғолиб чиққан “Брага” иккинчи бор ушбу турнирда тенгсиз эканлигини намойиш этди. Брагаликлар 2013 йили ҳам ушбу мусобақада барча рақибларини мағлуб эта олишганди.
Финалда мағлуб бўлган “Порту” эса ҳозирча бирор марта ҳам Портуалия лига кубогига эга чиққанича йўқ. Улар тўрт марта финалгача етиб боришган ва ҳар сафар рақибларига мағлуб бўлишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар