UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  5 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  3 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо Янгиликлар

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо

Сайтимизда куни кеча янги "90-йиллар футболи" рукни иш бошлаганди.

Ушбу рукн орқали ўтган аср охирларида олинган суратлар бериб борилади. Яқин ўтмишдаги футболчилар, жамоалар, мураббийларнинг расмлари орқали тарихни ёдга олиб турамиз. 

Кечаги сонни ўтказиб юборганлар учун ҳавола: "1999 йилги ЕЧЛ финали"

Бугунги сонда Миланнинг "Интер" клубида бирга ўйнаган икки футболчи ҳақида тўхталамиз.

Италиялик Кристиан Вьери ва бразилиялик Роналдо "Интер" клубида 1999-2002 йиллар оралиғида бирга ўйнашган ва рақибларни додини беришган.

Кристиан Вьери 1973 йилнинг 12 июлида Италиянинг Болонья шаҳрида туғилган. Италия терма жамоасида 1997-2006 йиллар фаолият олиб бориб 49та ўйинда 23та гол урган. "Интер"да 1999-2005 йиллар оралиғида ўйнаган ва 143та ўйинда рақиблар дарвозасига 103та тўп киритган. Фаолияти давомида Вьери қуйидаги футбол клубларида ўйнаган: "Торино", "Пиза", "Равенна", "Венеция", "Аталанта", "Ювентус", "Атлетико", "Лацио", "Милан", "Монако", "Сампдория", "Аталанта", "Фиорентина". Футболчилик фаолиятини 2009 йилда тугатган. Профессиоанл фаолияти давомида 476та ўйинда майдонга тушиб 236та гол уришга муваффақ бўлган.

Ютуқлари: Италия чемпиони, Европа Суперкубоги соҳиби, Қитъалараро кубоги соҳиби, икки карра Италия кубоги соҳиби, Италия Суперкубоги соҳиби, Европа Кубок Эгалари кубоги соҳиби. Шахсий ютуқлари: 1999 ва 2002 йилларда Италияда йил футболчиси, 1999 йилда Италия А сериясида энг янги футболчи, 1998 йилги Жаҳон чемпионати кумуш бутсаси соҳиби, 2002-2003 йилги мавсумда Италия А серияси тўпурари бўлган. 

Бразилиялик Луис Назарио де Лима Роналдо 1976 йилнинг 18 сентябрь санасида Бразилиянинг Рио Де Жанейро шаҳрида туғилган. Бразилия терма жамоасида 1994-2011 йилларда фаолият олиб бориб 98та учрашувда 62та гол урган. "Интер"да 1997-2002 йилларда ўйнаган ва 68 ўйинда 49та тўп киритган. Фаолияти давомида "Крузейро", "ПСВ", "Барселона", "Реал Мадрид", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини 2011 йилда тугатган. Бутун фаолияти давомида 518та ўйинда 352та гол урган.

Ютуқлари: икки марта Бразилия кубоги, Голландия кубоги, Испания кубоги, Европа Кубок эгалари кубоги, икки марта Испания Суперкубоги, УЕФА кубоги, Испания чемпиони, Қитъалараро кубок соҳиби, 1994 ва 2002 йилларда Жаҳон чемпиони, 1998 йилги Жаҳон вице чемпиони, икки карра Америка кубоги соҳиби, Конфедерациялар кубоги, 1996 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби.
Шахсий ютуқлари: Уч марта Жаҳоннинг энг яхши футболчиси, икки марта "Олтин тўп" соҳиби, Голландия чемпионати тўпурари, Олтин бутса соҳиби, Италия А сериясида йил футболчиси, 1998 йилги ЖЧ "Олтин тўп" соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Олтин бутса"си соҳиби, 2002 йилги ЖЧ "Кумуш тўп" соҳиби.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика