UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  1 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:1 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ Янгиликлар

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ

Суперлига футбол клублари янги мавсумни қайси стадионда бошлаши маълум бўлди.

U-20 Осиё кубогининг параллель старт олиши чемпионат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши табиий. Лига уларга аниқ ечимлар топиш устида иш олиб боряпти. 

Режага кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март куни старт олади. "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги ўйини Суперлига старти олдидан эмас, балки 14 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойи учун режасидан келиб чиқиб, Суперкубок санаси яна ўзгариши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.  

7 февраль куни эса Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади. Жараён 21:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

U-20 Осиё кубогидан келиб чиқиб, Лига қуръа олдидан футбол жамоатчилиги эътиборини қуйидаги масалага қаратади. 

Март ойидаги ФИФА кунларига қадар "Нефтчи", "Бунёдкор", АГМК ёки "Олимпик" футбол клублари ўзаро тўқнаш келиб қолса, катта эҳтимол билан улар иштирокидаги ўйинлар бошқа санада ўтказилади. Мазкур жамоалар дастлабки турлар давомида уй учрашувларини бошқа клубларга қарши ўтказишига тўғри келса, мазкур беллашувлар автоматик равишда рақиб майдонига кўчирилади. Қолган барча ҳолатга қуръа жараёнида батафсил тушунтириш берилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика