UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  3 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

5 йил давом этган "Сергей Симоненко иши" қандай якун топди? Улуғбек Мирзаев жавоб берди Янгиликлар

5 йил давом этган "Сергей Симоненко иши" қандай якун топди? Улуғбек Мирзаев жавоб берди

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев "Футбол Тайм" кўрсатувига интервью бериш жараёнида бир неча йил илгари украиналик футболчи Сергей Симоненко билан юзага келган можаро қандай якун топганига батафсил изоҳ берди.

"2019 йилда беш йил давом этган Сергей Симоненко ишига ниҳоят нуқта қўйдик. Яъни ФИФА 2014 йилда жамоада тўп тепган украиналик футболчига 400 миллион сўм миқдорда пулни тўлаб бериш талабини қўйганди. Бироқ бу нарса анча вақтгача чўзилиб келаверган. Шартномани бир томонлама бузилишига "Бунёдкор" футбол клуби ҳам айбдор деб топилган. ФИФА қоидаларига кўра икки ой муддат давомида ойлик тўланмаса футболчи ўртадаги шартномани бузиб кетса ўйинчи ҳақ деб топилади. Шартномада белгиланган муддатга қадар клуб футболчини ойлигини тўлаб бериши шарт ҳисобланади. Одатда биз бунга ўрганмаганмиз. Кетган футбочига пул тўлаш албатта ноқулай. Лекин, биз қоидани бузиб қўйдик. "Бунёдкор" жамоаси раҳбарлари бу ишни шу вақтгача чўзиб юришган.

ФИФАнинг жиддий огоҳлантиришларидан сўнг 2016 йилда клуб раҳбарлари Симоненконинг клуб ишичиси сифатида очилган картасига пулни туширишган. Бироқ, бу нарса ФИФАни қониқтирмаган. Бу пайтга келиб футболчи Ўзбекистонни тарк этиб улгурган. Пластик карточка ишламай қолган. Яъни карталарни ҳам ўз муддати бўлади. Футболчи ўз юртида, шунинг учун пулни долларда ёки еврода ўтказиб бериш талаби қўйилди.



Истаймизми, йўқми клубни сақлаб қолиш учун, ФИФАнинг сўнги чораси бўлмиш клубни қуйи лигага тушириб юбормаслиги учун биз тўлашга мажбур бўлдик. Бироқ, бизда ушбу жарёнда катта муаммо туғилди. Аниқроғи, Тошкент шаҳри Иптотека Банк томонидан Симоненкога очилган картадаги пулларни қандай қилиб биз ўз ҳисобимизга қайтариш борасида ўйланиб қолдик. Банкдагилар эса бу ҳисоб рақамидаги пуллар фақат Симоненкога тегишли эканлигини айтишди. Буни "Бунёдкор" клубига бера олмасликни ёки Симоненкодан ишончнома олиб келишни айтишди. Биз бу борада банкни ҳам огоҳлантириб қўйгандик. Қачондир Симоненко ўзбекистонлик фуқарога ишончнома бериб бу пулларни ҳам олиб кетиши мумкинлигини билгандик. Икки томонлама ютқазиб қўймасликни истадик. Симоненко Тошкентдаги пулни ҳам олиб кетмоқчи бўлганди. Бу ерда иккита хато ўтган. Тошкентдаги пулни ҳам Симоненкони ихтиёрига ўтказиб қўйишган, ҳам ФИФАни талабини бажариш. Ипсиз қўл ва оёғимиздан боғлаб кетишганди.

Кунлардан бир куни аслида Украинада яшайдиган, таги самарқандлик бўлган фуқарога Симоненко ишончнома берган ва Тошкентда қолган пулларини олиб келишни буюрган. Биз шу заҳотиёқ молия менежиримиз билан банкка етиб келдик. Шу ерда биз нима қилишимизни билмай қолдик. Қонун улар томонда, пулни олиб кетишга ишончнома бор. Шунда ётиғи билан у инсонга тушунтирдим. Бу пуллар судга оширилганлигини айтдик. Симоненко кемаганлиги сабабли пулларни суд орқали олмоқчи бўлдик. Барча суд қоғозларини кўрсатганимиздан сўнг у одам бироз чўчиди. Бу иш жинойи жавобгарликкача олиб борилиши мумкинлигини таъкидладик. Шунда Симоненко ёллаган одам ортга чекинди ва мазкур ишларга аралашишдан бош тортди. Якунда судда биз ютиб чиқдик. Ўша банкдаги пулларни ҳисоб рақамимизга қайтариб берилди",- дейди Улуғбек Мирзаев "Футбол Тайм" кўрсатувида.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика