44 ёшли Буффон "Парма" билан шартномани 2024 йилга қадар узайтирди

Alisher
28 фев 2022, 16:44
Жанлуижи Буффон "Парма" билан шартномани узайтирди.

44 ёшли дарвозабон 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

"Бу ажойиб кун. Мен, президент, мухлислар ва умид қиламанки, бутун шаҳар хоҳлаган нарса рўй берди", - дейди Буффон.

Буффон 2021 йилдан бери "Парма"да ўйнайди. У жорий мавсум B Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан шунча тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: parma.repubblica.it