43 ёшли Буффон мавсумда иккинчи пенальтини қайтарди

Alisher
29 ноя 2021
"Парма" дарвозабони Жанлуижи Буффон "Комо"га қарши B Серия доирасидаи ўйинда пенальтини бартараф этди.

Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

43 ёшли дарвозабон 40-дақиқада Этторе Глиоццининг зарбасини батараф этди. 52-дақиқада "Комо" форварди ўйиндан барибир гол урди.

Буффон шундай қилиб, мавсумда иккинчи пенальтини қайтарди. У "Ювентус"даги сўнгги уч мавсумда шунча пенальтини бартараф этган эди.

Дарвозабон жорий мавсум "Парма" таркибида B Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 18та тўп олиб чиқди ва 4та "қуруқ" ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaPaolo