UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  151 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  6

41 ёшли Хоакин шедевр гол урди. У энди еврокубоклар тарихидаги энг ёши катта тўпурар Янгиликлар

41 ёшли Хоакин шедевр гол урди. У энди еврокубоклар тарихидаги энг ёши катта тўпурар

Афсона.


"Бетис" Европа лигаси иккинчи турида дадил "Лудогорец"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди — ва бизга энг илиқ ва пайшанби кунги еврокубокнинг тарихий жиҳатдан энг қимматли сюжетини тақдим этди.


39-дақиқа испан жамоаси тўпни рақиб жарима майдончаси олдига олиб келди, кейинчалик эса Европа футболидаги асосий фахрийлардан бирининг тажрибасига таянди. Атиги бир лаҳза — ва "Лудогорец" испаннинг узоқдан урган ажойиб зарбасидан сўнг тўпни дарвоза тўридан олиб чиқаётган эди.


Ақлбоварқилмас траектория.




Хоакиннинг ҳар бир голи — бир воқеа: у сўнгги бор "Бетис" сафида ўтган йилнинг декабрида Испания Кубоги доирасида "Талавера" дарвозасини ишғол қилган эди.


Эндиликда "Бетис" афсонаси тарихни "портлатди" — у еврокубокларда гол урган энг "кекса" футболчига айланди. Умуман ҳар қайсида — замонавий Европа лигаси ва УЕФА Кубоги, замонавий Чемпионлар Лигаси ва Европа чемпионлари кубогида.


Эндиликда еврокубокларда гол урган энг ёши катта ўйинчилар бешлиги бундай кўринишга эга:


Манфред Бургсмюллер — 38 ёш, 9 ой ва 19 кун (ЕЧК-1888/89, "Вердер" 5:0 "Динамо", Берлин)

Хорхе Молина — 38 ёш, 10 ой ва 17 кун (Европа лигаси-2020/21, "Гранада" 2:0 "Мольде")

Вилли Олсен — 39 ёш, 7 ой ва 6 кун (ЕЧК-1960/61, "Фредрикстад" 4:3 "Аякс")

Даниэль Берг Хестад — 40 ёш, 3 ой ва 6 кун (Европа лигаси-2015/6, "Мольде" 2:1 "Селтик")

Хоакин Санчес — 41 ёш, 1 ой ва 26 кун


Хоакин ушбу йилда фаолиятини якунламоқчи эди, аммо Испания Кубогидаги ғалаба ва Европада ўйнаш имконияти сабаб фикрини ўзгартирди.



Хоакин камдан-кам ҳолларда майдонга тушади: Ла лиганинг дастлабки икки турида қайдномага кирмади, тўртинчи тур доирасидаги "Реал" (1:2)га қарши ўйинда 19 дақиқа ўйнади ва ЕЛ илк туридаги ХИКга қарши баҳсда 59 дақиқа ҳаракат қилди.


Мураббий Мануэль Пеллегрини Санчеснинг кийим алмаштириш хонасидаги муҳим ўйинчи эканлигини тан олади, сабаби у шерикларининг руҳиятини кўтаради ва атмосфера беради. Аммо, "Бетис" сардори ўтган йили жиддий тарзда 2021/22 йилги мавсумдан сўнг бутсаларини михга илишини айтди.


"Мен 40 ёшга кирдим. Яқинда ҳатто мен дебют қилганимда ҳам туғилмаган болалар билан ўйнадим. Айтдим: "Менинг даврим тушади". Қолган вақтимдан лаззатланишни хоҳлардим, аммо бу менинг сўнгги мавсумим. Бу ажойиб ўтсин, шунингдек еврокубокларга ҳам йўлланма олишни хоҳлайман", — деб тушунтирди сардор қишда.



Апрелда ютилган Испания кубоги испаннинг режаларини кескин тарзда ўзгартириб юборди. "Бетис" еврокубокларга чиқди, Хоакин эса кейинги куни яна бир мавсумга қолишни хоҳлашини тан олди. "Режам барбод бўладими, буни билмайман. Яна бир йил қолмоқчиман", — деб табассум қилди Санчес Marca билан интервьюда.


Режа иш берди. Хоакин тарихий рекордни забт этди, "Бетис" эса ЧЛ ҳақида орзу қилади (дастлабки бешта турдан сўнг Ла Лигада учинчи ўрин).


Мабодо бу ҳам ўхшаб қолса, ўйлаб кўриш керакдир: яна битта мавсумча?



"Бетис" (Испания) – "Лудогорец" (Болгария) 3:2

Голлар: 1:0 – 25 Луис Энрике, 2:0 – 39 Хоакин, 2:1 – 45 Десподов, 3:1 – 59 Каналес, 3:2 – 74 Рик.

"Бетис": Браво, Эдгар Гонсалес, Луис Фелипе (Песселья, 73), Миранда, Гуардадо, Хоакин (Родри, 72), Каналес (Морено, 85), Акуоку (Родригес, 56), Руибаль, Виллиан Жозе, Луис Энрике (Вильям Карвалью, 85).

"Лудогорец": Падт, Витрю (Групер, 62), Недялков, Вердон, Сисиньо, Каули, Петровски, Кафумана (Густаво, 62), Десподов (Делев, 69), Текпетей (Рик, 70), Игор Тиаго (Тиссера, 80).

Огоҳлантиришлар: Кафумана (2), Десподов (41), Руибаль (45), Акуоку (47), Текпетей (53), Гуардадо (74), Недялков (74), Браво (90).

Бетис

Луис Энрике - 25', Хоакин - 39', Серхио Каналес - 59'

Лига Европы - гр. C . 2-тур

16/09/2022, 01:00

2
:
3
Тугади

Лудогорец Разград

Кирил Десподов - 45', Рик - 74'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 43113 томошабин

45'
90'
25'  Луис Энрике
25'  Хуан Миранда
39'  Хоакин
39'  Хуан Миранда
45'  Аитор Руйбаль
47'  Пол Акуоку
56'  Пол Акуоку (Гидо Родригес)
59'  Серхио Каналес
72'  Хоакин (Родри)
72'  Луис Фелипе (Херман Пеццелья)
74'  Андрес Гуардадо
90'  Клаудио Браво
2'  Шоу
41'  Кирил Десподов
45'  Кирил Десподов
53'  Бернард Текпетей
62'  Шоу (Нонато)
62'  Аслак Витрю (Денни Гроппер)
69'  Кирил Десподов (Спас Делев)
69'  Бернард Текпетей (Рик)
74'  Антон Недялков
74'  Рик
74'  Каули Оливейра Соуза



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика