

40 ёшли посбон Чили Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги, 6-турида "Унион Эспаньола"га қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади (3:0).
"Коло-Коло" “E” гуруҳида 13 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни эгаллади ва 1/8 финалга йўл олди. Жамоа ушбу босқичда "Аудакс Итальяно" билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, Возиньянинг ЖЧ-2026'даги ёрқин иштироки уни ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича дунёдаги энг машҳур дарвозабонга айлантирган эди.


