"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади

Khoja
22 мар 2026
"Ливерпуль" АПЛнинг 31-турида "Брайтон"га мағлуб бўлди.

Бу Арне Слот жамоасининг жорий мавсум АПЛдаги 10-мағлубияти бўлди. Бундай натижа сўнгги бор 2015-2016 йилги мавсумда содир бўлганди. 

Жорий мавсумда мерсисайдликлар қуйидаги жамоаларга ютқазди: "Кристал Пэлас" (1:2), "Челси" (1:2), "Манчестер Юнайтед" (1:2), "Брентфорд" (2:3), "Манчестер Сити" (0:3 ва 1:2), "Ноттингем Форест" (0:3), "Борнмут" (2:3), "Вулверхэмптон" (1:2) ва "Брайтон".

Маълумот учун, айни вақтда АПЛнинг амалдаги чемпионлари турнир жадвалининг 5-ўрнида кетмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: skysport