АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди

Mirjalol Normatov
22 мар 2026
АПЛнинг 31-тури доирасидаги "Эвертон" - "Челси" баҳси якунига етди.

Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва "Челси" билан орадаги фарқни анчагина қисқартириб олди. Лиам Росеньор шогирдлари эса 4-ўрингача чиқиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.

Қайд этиш керак, Лондон жамоаси АПЛда сўнгги 4 ўйиннинг 3тасида ютқазди. Шунингдек, сўнгги 6 ўйинда фақатгина бир марта ғалабага эришди.

"Эвертон" — "Челси" 3:0

Голлар: Бету (33, 62), Ндиай (76)

"Эвертон": Пикфорд — О'Брайен, Тарковски, Кин, Миколенко — Гарнер, Гейе — Макнил (Брантуэйт, 78), Дьюсбери-Холл (Айрогбунам, 90), Ндиай (Рель, 90) — Бету (Барри, 81)

"Челси": Санчес — Гюсто (Гарначо, 46), Фофана, Хато, Кукурелья — Лавия (Сантос, 57), Кайседо (Адарабиойо, 78) — Палмер, Фернандес, Нету (Эстевао, 70) — Педро (Делап, 78)

Огоҳлантириш: Гарначо (69), Фофана (87)




Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia