UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  0 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  14 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2

ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади Янгиликлар

ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг Африка минтақаси саралаш плей-офф босқичида Конго ДР терма жамоаси сафида майдонга тушган бир қатор футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқи бўйича Нигериянинг эътирозини рад этди. Бу ҳақда Нигерия футбол федерацияси (НФФ) маълум қилди.

Ташкилот зудлик билан апелляция жараёнини бошлаганини таъкидлади.

"Биз ФИФА Тартиб-интизом қўмитасининг шикоятимиз бўйича чиқарган қарорини олдик, аммо шикоятимизни рад этган бу қарордан қониқмадик", — дейилади НФФ бош котиби Муҳаммад Санусининг баёнотида. "Нигерияликларни ишонтириб айтмоқчиманки, федерация зудлик билан ушбу қарор устидан шикоят қилиш жараёнини бошлади».

Эндиликда ушбу апелляция Спорт арбитраж судига (CAS) юборилиши кутилмоқда, бироқ шикоят жараёни 26 март куни бошланадиган қитъалараро плей-офф ўйинларига қадар якунланиши номаълум бўлиб қолмоқда. Конго ДР 31 март куни АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун мазкур босқичда майдонга тушиши режалаштирилган.

Конго ДР томони бу қарор юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади.

НФФ 16 ноябрь куни Марокашнинг Работ шаҳридаги "Шаҳзода Мулай Ал-Ҳасан" стадионида бўлиб ўтган КАФ Жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф финалида Конго ДР Нигерияни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида (асосий ва қўшимча вақтда 1:1) мағлуб этганидан бир неча кун ўтиб ФИФАга норозилик билдирган эди. Ушбу натижа Конго ДР терма жамоасини қитъалараро плей-офф босқичига олиб чиққанди.

Нигериянинг шикоятига (унга Камерун ҳам алоҳида петиция билан қўшилган) кўра, саралаш босқичида Конго ДР сафида ҳаракат қилган олти нафардан тўққиз нафаргача бўлган футболчилар ўз спорт фуқаролигини нотўғри ўзгартиришган. НФФнинг таъкидлашича, бу ўйинчилар қўш фуқароликни тан олмайдиган Конго қонунчилиги талаб қилганидек, Европа паспортларидан воз кечишмаган.

"Конго қонунларига кўра, қўш фуқароликка эга бўлиш мумкин эмас", — деган эди ўшанда Сануси журналистларга. "Уларнинг кўпчилигида Европа, хусусан, Франция ёки Нидерландия паспортлари бор. Қоидалар эса жуда аниқ белгилаб қўйилган".

Бироқ ФИФАнинг ўз қоидалари Конгонинг ички қонунчилигидан фарқ қилади. ФИФА футболчидан фақат ўзи ўйнаётган мамлакатнинг ҳақиқий паспортига эга бўлишини талаб қилади, баҳсга сабаб бўлган барча футболчилар эса ҳақиқий Конго паспортларига эга бўлиб, бу мезонга тўлиқ жавоб беришган. Айнан шу асосда ФИФА дастлаб уларга майдонга тушишга рухсат берган эди.

Шунга қарамай, ташкилот ФИФАга ушбу рухсатномаларни беришда ёлғон маълумот берилган деб ҳисобламоқда.

"ФИФА қоидаларига кўра, агар сизда ўз мамлакатингиз паспорти бўлса, сиз ўйнаш ҳуқуқига эгасиз. Бизнинг тушунишимизча ҳам улар бу ҳуқуққа эга, шунинг учун ФИФА уларга рухсат берган", — деди Сануси. "Лекин бизнинг даъвомиз шуки, ФИФА уларга рухсат бериш жараёнида алданган, чунки Конго қонун-қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ФИФАнинг мажбуриятига кирмайди".

Қуръа натижаларига кўра, Конго ДР қитъалараро плей-оффда Янги Каледония ва Ямайка ўртасидаги ярим финал ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс ғолиби Жаҳон чемпионатининг сўнгги йўлланмаларидан бирини қўлга киритади ҳамда Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олади.


Аввалроқ "Навбаҳор"нинг конголик ҳужумчиси Катулонди Кати Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олишига умид қилаётганини айтганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 мар 20:06:33
Sanjar Yusupov
Adawvosiz Nigeriya juda kuchli Kongo chiqqaniyam yaxwi agar saralawdan o'tsa Nigeriya sostavi juda kuchliyidi
   
21 мар 19:31:26
Azizbek Rustamovich
Bizga farqi yo‘q. Ikkisi ham teng kuchli raqib. Biri biridan kam yoki ortiq emas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика