UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  5 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди Янгиликлар

"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди

Суперлига 4-Биринчи бўлим якунландитуридан ўрин олган "Бухоро" – "Динамо" баҳси якунланди.

Суперлига, 4-тур

"Бухоро" – "Динамо" 3:1 

Гол: 45 - Равшан Хайруллаев (автогол), 49 - Темур Мамасиддиқов, 54 - Шаҳзодбек Убайдуллаев (Муҳаммад Йўлдошев), 61 - Равшан Хайруллаев (Темур Мамасиддиқов)

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳрух Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Владимир Назаров

"Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (88.Доминик Бегич. 71), 11.Темур Мамасиддиқов ( 22.Асадбек Жўрабоев,71), 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Шерзод Эсанов (21.Михеил Башелеишвили,75), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 78.Владимир Родич (9.Ника Качарава, 78), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев,   30.Боян Младович, 42.Кирил Тодоров, 

"Динамо": 1.Эдем Неманов, 4.Нурилло Тўхтасинов, 5.Маҳамаду Дембеле, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Санжар Қодирқулов (17.Салим Мустафоев,57), 8.Азизбек Амонов, 15.Расул Йўлдошев, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Хислат Халилов, 73), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (91.Бектемир Абдуманнонов, 82), 99.Улуғбек Ҳошимов (10.Анвар Ҳожимирзаев,57).  
Захира: 13.Равшанбек Ягудин,  16.Драмане Салоу,  19.Мауро Бразил, 44.Кингсли Сарфо,  97.Тил Мавретич.  

Огоҳлантириш: 65 - Жалолиддин Жумабоев, 85 - Нурилло Тўхтасинов, 87 - Хислат Халилов, 89 - Равшан Ҳайруллаев, 90+4 - Азизбек Амонов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+4. Рисқуллаев ВАРни кўрди ва Амоновнинг қизили сариққа ўзгартирилди

90. Амонов бир дақиқадан сўнг Жўрабоевга қарши жуда қўпол ўйнади ва Рисқуллаев иккиланмасдан қизил карточкани кўрсатди

89. Равшан Ҳайруллаев Амонов билан тортишгани учун огоҳлантирилди

87. Халилов симулация қилгани учун огоҳлантирилди

86. Жўрабоевнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди

85. Тўхтасинов ҳам огоҳлантирилди

82. Меҳмонлардан навбатдаги ҳужум. Жумабоевнинг хавфли зарбасига озгина аниқлик етишмади

78. Качарава майдонга тушди, у Родичнинг ўрнига майдонга тушди

77. Жумабоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

75. Михеил Башелеишвили Шерзод Эсановнинг ўрнига майдонга тушди

73. Абдураҳмоновнинг хавфли зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

73. Халилов Абдусаломовнинг ўрнига майдонга тушди

71. Бегич ва Жўрабоев майдонга тушди, улар Убайдуллаев ва Мамасидиқовни алиштиришди

69. Мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари мумкин эди, бироқ Мамасидиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади

65. Жумабоев огоҳлантирилди

62. ГОООЛ. Равшан Хайруллаев ўз дарвозасига урган голи учун супер жавоб қайтарди. Хайруллаевнинг узоқдан йўллаган зарбасини олдида Эдем ожиз қолди

60. Хожимирзаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

57. Хожимирзаев ва Мустафоев майдонга тушди, улар Ҳошимов ва Қодирқуловни алиштиришди

57. Хожимирзаев ва Мустафоев майдонга тушди, улар Ҳошимов ва Қодирқуловни алиштиришди

54. ГОООЛ. Бу сафар Шаҳзод Убайдуллаевнинг ўзи гол урмоқда. Муҳаммад Йўлдошевдан супер узатмани ҳам алоҳида таъкидлаш лозим

49. ГОООЛ. Мамасидиқов ҳисобни тенглаштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. ГОООЛ. Фирдавс Абдураҳмонов қанотда яхши ҳаракат қилди ва тўпни жарима майдончасининг ичига узатди. Тўп эса Хайруллаевнбинг оёғига тегиб, дарвозага кирди

44. Темур Мамасидиқов рақиблардан яхши ўтди ва зарба йўллади. Бироқ футболчининг зарбаси ноаниқ кетди

35. Фирдавс Абдураҳмоновнинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди. Ҳозирча самарқандликларнинг ҳеч бир зарбаси дарвозага аниқ бормади

29. Владимир Родич ҳисобни очганди, бироқ унга узатма берган Убайдуллаев ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

29. Жумабоевнинг боши билан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарди

23. Расул Йўлдошевнинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Зарба анча хавфли чиққанди

21. Амонов боши билан зарба йўллади, бу зарбага аниқлик етишмади

17. Амоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

13. Убайдуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўғри Немановнинг қўлига бориб тушди

11. Учрашувдаги илк вазият. Убайдуллаевнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

Учрашув бошланди!

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+8   
19 мар 17:53:49
Ихтиёр
Бухоро галаба козонса дахшат булайди пешкадам булайдик то апрельгача дуранг ямон булмасди
+7   
19 мар 19:47:36
BAB
Бухоро йил -кашфиёти!
+7   
19 мар 19:41:12
uzb
Уйин эмас трагедия буляпти,хомиков танилмаган боллардан кучли жамоа яратишга уста эканлигини бухоро мисолида яна бир бор гувохи буляпмиз,мана қандай уйнаш керак,Бердиев куринг бу уйини Хамиковдан қандай уйнаши урганиб олинг,бизи насаф диномога уйин охирида зурға гол уриб амалаб нечияга эришганди,Хамиковни бухороси 20 минутда 3 та голли диномога осонлик билан суқиб кетяпти,болоарез мана шундай учиб уйнаса жамоа осон натижага эришади,ха деб буларигаям булмасигаям тупни орқага ошириш билан чучоғни хам қиломайди
+6   
19 мар 20:22:16
Baxrom Ramazanov
БУХОРО МИЗ ИШК,ИБОЗЛАРИ ВА УЙИНЧИЛАРИНИ ГАЛАБА БН ТАБРИКЛАЙМАН. ДИНАМОГА ХАМ КЕЙИНГИ УЙИНЛАРДА ОМАД.
+6   
19 мар 18:23:18
TOMJIQ_OLOT
Олға бос "Бухоро"!
+5   
19 мар 21:07:27
O.G Saydinova
Мураббийни чизгиси бор
+4   
19 мар 20:20:47
Рахматилло Исманов
Ана Хомийси Йук Деийлганлар. Насаф. Бухоро ва. Бунёдкорни. Авутсайдерга чикариб. Куйган лар. Бир. Куриб. Куйсин....
+4   
19 мар 20:19:34
Даврон Караев
Muslihiddin Fazliddinov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oʻyinda Dinamo katta ustunlik qilib 3 ta gol qoʻyib yubordi vaziyatkardan foydalanishni oʻrgatib qoʻydi Homyakov Abramovga
СИЗ ФУТБОЛНИ КАЕРИЗ БИЛАН ТОМОША КИЛЯПСИЗ БИЛМАДИМУ ЛЕКИН БУХОРО ХАР ТОМОНЛАМА УСТУН УЙНАДИ ДИНАМОДАН. КОМАНДАНИ ШУ ВАКТГАЧА БУЛГАН НАТИЖАЛАРИГА КАРАБ ЮКОРИ КУЙМАСДАН БУГУНГИ УЙИНДАН КЕЛИБ ЧИККАН ХОЛДА КИМ УСТУН ЭКАНЛИГИГА БАХО БЕРИНГ. ХОТЯ ФУТБОЛНИ УМУМАН ТУШУНМАЙДИГАН ОДАМГА НИМАНИ ХАМ ИСБОТЛАШ МУМКИН
+4   
19 мар 20:16:09
SERGIO RAMOS
Ko‘z tegmasin G'alabalar bardavom bo'lsin Xomyakovni imzosi bilindi
+4   
19 мар 20:12:01
Namozov Abbos
G'alaba bilan tabriklayman Buxoro muxlislarini g'alabalar bardavom bo'lsin.
+4   
19 мар 20:02:37
Азим Исмаилов
Уйин такдири хал бухоро койил
+3   
19 мар 22:04:25
L.i.v.e.r.p.o.o.l
Илтимос шу ерда тугатинглар чемпионатни. Бухоро ҳам бир чемпион бўлсин.:)
+3   
19 мар 21:00:15
MuhlisUz
Утган мавсум утиш уйинларида катнашиб, аранг Суперлигада колган Бухоро хозир биринчи уринда, шунчаки койил!!! Баъзи жамоалар таркиб зур, номдор мураббий, натижа коникарсиз!!!
+3   
19 мар 20:20:41
TOMJIQ_OLOT
Хомяков – Абрамов 3:1

Хомяков лимондан лимонад тайёрлашда давом этмоқда, қойил қолиш керак, гап йўқ!
+3   
19 мар 20:14:22
Rasul Xasanov
Динамо шарманда килди уйин нол Бухорони табриклайман утган йилги Динамо дан асар хам юк бу ахволда 10 таликга киришхам даргумон
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика