Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди

Alisher Ostonov
14 мар 2026
Ла Лига 28-тур доирасидаги "Атлетико" — "Хетафе" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳсдаги ягона гол 8-дақиқада мезбонларнинг қанот ҳимоячиси Науэль Молина томонидан урилди. Қайд этиш керакки, "Хетафе" футболчиси Абдел Абқар 55-дақиқада майдондан четлатилди.

“Атлетико” Ла Лигада 28 ўйиндан сўнг 57 очко билан жадвалда учинчи ўринда бормоқда, “Хетафе” эса 35 очко билан тўққизинчи ўринда жойлашган.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia