Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди

Mirjalol Normatov
14 мар 2026
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Бавария"дан кетиши ва Каталония жамоасига ўтгани сабабини айтди.

"Барселона"га ўтиш қарорим фаолиятимдаги энг қийини бўлди. "Бавария"да ўйнаб, барча совринларни ютдим ва энди қадам ташлаш кераклигини тушундим.

"Барселона"га ўтмасимдан олдин уларга қарши ўйнаганимда, жамоага нимадир етишмаётганини ҳис қилардим. Клуб унчалик яхши бўлмаган даврни бошидан ўтказди ва олдингидек бўла олмади.

Одамлар менинг ёшимни кўп гапиришини биламан. Тўғрисини айтсам, менга умуман фарқи йўқ. Агарда статистикаларимга қарасак, мен ҳали ҳам юқори даражада ўйнамоқдаман", - деди футболчи.

37 ёшли Левандовски ушбу мавсумда 34 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол ва 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal