Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
27 фев 20:42
Янгиликлар
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
"Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0
27 февраль 2026 йил. Андижон, "Бобур Арена" стадиони. 18:45
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ислом Азимов, Аваз Абдуллаев, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Диёр Хотамқулов.
Голлар: Неманя Чаласан 13, - 1:0. Мартин Боаке 45, - 2:0 (Имеда Ашортиа). Драган Черан 54, - 3:0 (Пўлатхўжа Холдорхонов). Пўлатхўжа Холдорхонов 84, - 4:0 (Мартин Боаке).
"Андижон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Игор Голбан, 6.Александре Андроникашвили, 8.Жамшид Болтабоев (18.Дамир Темиров, 87), 9.Имеда Ашортиа (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 69), 10.Драган Черан (22.Усмонали Исмоналиев, 69), 15.Неманя Чаласан, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боаке (19.Сайфиддин Содиқов, 87), 33.Дониёр Абдуманнопов (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 54), 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 3.Иброҳим Йўлдошев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров.
"Сўғдиёна": 18.Никола Миркович, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Отабек Аҳадов, 8.Суҳроб Иззатов, 9.Фейсал Мулич, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Люпчо Дориев, 21.Тоҳирбек Тўхтасинов, 22.Абдулазизхон Абдурашидов (7.Александр Болевич, 46), 32.Нодиржон Сойибов (11.Отабек Жўрақўзиев, 72), 70.Жасурбек Жалолиддинов.
Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 17.Оллаберган Каримов, 25.Камолиддин Каримов, 29.Амирбек Саидов, 30.Муҳаммадаюб Омонов, 77.Ойбек Нурматов.
Огоҳлантиришлар: Александре Андроникашвили 88, Отабек Жўрақўзиев 88.
90+4. Ўйин тугади, "Андижон" мавсумни 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлади.
90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди
88. Огоҳлантиришлар. Андроникашвили ва Жўрақўзиев
87. Ўзгаришлар. "Андижон". Боаке ва Болтабоев ўрнига Содиқов ва Темиров тушди
84. ГОЛ! Пўлатхўжа Холдорхонов Боакедан тўпни қабул қилиб чап оёғида дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди, супергол - 4:0.
80. ЗАРБА! Иминовнинг зарбасини ҳимоячи қўли билан қайтарди, хавфли жарима тўпи. Исмоналиевнинг зарбаси жонли девордан қайтди
72. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Сойибов ўрнига Жўрақўзиев тушди
71. ЗАРБА! Иминовнинг зарбаси ноаниқ кетди
69. Ўзгаришлар. "Андижон". Черан ва Ашортиа ўрнига Иминов ва Исмоналиев тушди
65. "Сўғдиёна"да захирадан тушган Болевич фаол ҳаркат қилмоқда, лекин шериклари унга ёрдам бера олишмаяпти
62. Зарба! Ашортианинг оширган тўпидан кейин Андроникашвили ўта ноаниқ зарба берди
60. ЗАРБА! Дориевнинг тўп узатишидан кейин Мулич боши билан зарба берди, Давронов ўз ўрнида!
54. ГОЛ! Драган Черан! Тўхтасиновнинг қўпол хатосидан кейин Холдорхонов тўпни эгаллаб шеригига узатди, Черан жарима майдони ичидан гол урди - 3:0.
53. Ўзгариш. "Андижон". Абдуманнопов ўрнига Черан тушди
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Абдурашидов ўрнига Александр Болевич тушди
45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 2:0
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди
45. ГОЛ! Мартин Боаке! Ашортианинг оширган тўпини Мартин Боаке дарвозага жойлаб қўйди - 2:0. Бу вазиятда Қаҳрамонов хатога йўл қўйганди
38. УХХХ! Хавфли вазият! Чераннинг чап қанотга узатган тўпини Абдуманнопов дарвозага йўллади, Иззатов тўп йўлига тўғаноқ бўлди!
33. Хавфли вазият, Қаҳрамоновнинг узатмасидан кейин Абдурашидов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Чаласан тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи наф келтирмади
31. ЗАРБА! Черан жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бирозгина ноаниқ!
30. "Андижон" ҳисобни очиб олгач асосан тўпни назорат қилишга уринмоқда
25. Майдонда кичик жанжал, Черан Абдурашидов билан тортишиб қолди, ҳакам барчасини ўз жойига қўйди
19. ЗАРБА! Жасур Жалолиддинов узоқ масофадан зарба берди, Давронов ўз ўрнида
13. ГОЛ! Неманя Чаласан! 1:0. "Андижон" бурчак тўпига эга бўлди, Маҳамаджоновнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Черан боши билан шеригига оширди, бу ерда Аҳадовнинг бошига тегиб Чаласанга борди, Неманя бир ҳаракат билан боши билан гол урди - 1:0.
8. "Сўғдиёна"да биринчи бурчак тўпи, Дориев узатган тўпни дарвозабон қайтариб юборди
5. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкорроқ ўйнашмоқда. Аммо голга тортадиган вазият яратилгани йўқ.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 18:45да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар