

"Биз жуда яхши ташкил этилган жамоага қарши бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Биринчи голни урмаганимиз учун улар психологик жиҳатдан ўзини қулай ҳис қилишди. Мен ўйинчиларни ҳеч нарсада айблай олмайман, улар тўлиқ ўзларини бағишладилар ва барча кучларини сарфладилар.
Биринчи таймда биз гол уриш учун жон-жаҳд билан ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда уларда кўпроқ энергия бор эди ва улар гол урдилар. Фақат рақибни табриклаш қолди, улар ҳақли равишда давом этмоқда.
Биз мағлубият ва турнирдан чиқиб кетганимиздан жуда афсусдамиз. Улар жуда яхши ҳимояланишди. Иккинчи таймда бизда куч тугади ва икки марта гол ўтказиб юбордик", — деди Киву.



