"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди

Aslanov Jasurbek
25 фев 2026
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Педри жамоадоши Ферран Торресни машғулотларга қандай қилиб олиб бориши ҳақида қизиқарли воқеани сўзлаб берди.

Каталонияликлар юлдузлари "Antena 3" телеканалидаги "El Hormiguero" кўрсатувида меҳмон бўлишди.

"Мен худди Uber ҳайдовчисиман":

Педрининг сўзларига кўра, Торрес унинг хизматларига шунчалик ўрганиб қолганки, энди буни оддий ҳолдек қабул қилмоқда:

"Бу худди Uber чақиришга ўхшайди. У нонуштадан сўнг уйидан шунчалик хотиржам чиқиб келадики...

Ўтган куни кечаси, соат саккиз ёки тўққизлар атрофида у менга: "Мени соат нечада олиб кетасан?" деб ёзади. У ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйган, "илтимос" сўзини ишлатмайди. Бир кун келиб у менга: "Мен билан гаплашма, фақат машинани ҳайда," деса ҳам ажабланмайман," — деди Педри кулиб.

Футболчилар ўртасидаги бундай дўстона ҳазиллар "Барселона" ичидаги муҳит анча илиқ эканлигидан далолат бермоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Hormiguero