“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди

Alisher Ostonov
15 фев 2026
Ўтган мавсумни “Нефтчи”да ўтказган Силванус Нимели ва Фарҳод Соҳибжонов фаолиятини ижара асосида “Қўқон-1912”да давом эттиради.

“Жамоамиз сафида ўтган мавсумдан буён фаолият олиб борган ва чемпионлик йўлида муносиб ҳисса қўшган легионер ҳужумчи Силванус Нимелй, шунингдек мавсум бошида таркибимизга келиб қўшилган  вингер Фарҳод Соҳибжонов мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Мазкур ижара келишуви уч томон — футболчилар, жамоамиз ҳамда “Қўқон-1912” клуби учун ҳам манфаатли ҳисобланади. Бу қарор ўйин амалиётини ошириш, тажриба тўплаш ва келгусида янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун муҳим қадамдир.

Футболчиларимизга янги жамоасида омад, муваффақият ва ёрқин ўйинлар тилаб қоламиз!”, — дейилади клуб хабарида.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: “Нефтчи” матбуот хизмати