"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади
25 янв 19:30
Янгиликлар
"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади
Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани фаолиятини Қозоғистон Премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.
Машҳур футболчи "Актобе" клуби билан 2026 йилнинг охиригача амал қиладиган шартномага қўл қўйди.
Нани ҳақида нималарни билиш керак?
Келиб чиқиши: Кабо-Вердеда туғилган бўлса-да, Португалия терма жамоаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган кучли ўнта футболчи қаторига киради.
"Манчестер Юнайтед"даги даври: Лиссабоннинг "Спортинг" клуби тарбияланувчиси бўлган Нани Англияда ҳақиқий юлдузга айланган. У "МЮ" сафида Чемпионлар лигаси ғолиби, тўрт карра АПЛ чемпиони, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, икки марта Лига Кубоги ва тўрт марта Англия Суперкубоги соҳиби бўлган.
Халқаро майдонда: Футболчи фаолиятидаги энг юқори чўққи — Португалия терма жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққанидир.
Фаолият юритган клублари:
Луиш Нани фаолияти давомида "Лацио", "Венеция" (Италия), "Фенербахче", "Аданадемирспор" (Туркия), "Валенсия" (Испания), "Орландо Сити" (АҚШ), "Мельбурн Виктори" (Австралия) ва "Эштрела" (Португалия) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Эндиликда 39 ёшли юлдуз "оқ-қизиллар" сафида янги зафарларга эришиш ва "Актобе"га совринлар ютишда ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар