"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин

Khoja
6 янв 2026
"Насаф" ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтиш арафасида.

Бу ҳақда Толибжон Қосимов хабар бермоқда. 

36 ёшли футболчи 2017-2021 йилги мавсумларни "Локомотив" сафида ўтказган. У Тошкент жамоасида жами 116 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 14 та ассист қайд этган. Ҳимоячи ўтган мавсум "Насаф" сафида 32 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та ассист қайд этганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia