Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди

Mirjalol Normatov
1 янв 2026
"Андижон" матбуот хизмати 12 футболчи жамоадан кетганини маълум қилди.

"Бир қатор янги ўйинчиларнинг трансферларини эълон қилиб боряпмиз. Шу билан бир қаторда “Андижон”ни тарк этган футболчилар ҳам бор.

Жумладан шартномаси якунига етгани сабабли Фарҳод Соҳибжонов, Ислом Маматказин, Эржан Токотаев, Илҳом Абдуғаниев, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Шахзод Азмиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Исмоил Акинаде, Муҳаммадали Усмонов, Олег Зотеев, Муҳаммадюсуф Мирқодиров ва Саидумархон Саиднуруллаев жамоамиз билан хайрлашдилар.

Юқорида номлари келтирилган барча футболчиларга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати