Лига 1 14-тур доирасидаги "Монако" — ПСЖ ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 68-дақиқасида Такуми Минамино рақиб дарвозасини ишғол қилди ва шу гол баҳсда ягоналигини сақлаб қолди. Қайд этиш керакки, 80-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Тило Керер майдондан четлатилди, аммо бу парижликларга гол уришга ёрдам бермади.