

Кариб денгизида, Венесуэла соҳилларидан 80 км узоқликда жойлашган Кюрасао оролида 156 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, ҳудуди эса 444 км²ни ташкил қилади. Маълумот учун: Хоразм вилояти Хива тумани ҳудуди Кюрасао билан деярли тенг (430 км²).
Бундан аввал ЖЧга чиққан энг кичик мамлакат Исландия ҳисобланар эди (2018 йил).
Дик Адвокат бошқарувидаги Кюрасао терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида Шимолий Америка минтақасида финал босқичи "B" гуруҳида ғолиб чиққан.



