UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" (матнли трансляция)  6 18:43Суперлига. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  22 18:42"Барселона"нинг икки асосий ҳимоячиси жароҳат олиб, сафдан чиқди  2 17:38Аббосбек Махсталиев — «Гулистон» жамоаси ёрдамчи мураббийи  11 17:10ЖЧ-2026 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳи қаерда бўлиши маълум  5 16:57"Ҳаволаниб кетмоқчи эмасмиз" — Каррик МЮнинг "Арсенал"га етиб олиш имкониятларини баҳолади  14 16:30"Реал" ёзда Аллегрини олиб келмоқчи: Перес учинчи уринишда тажрибали мутахассисни кўзламоқда  15 16:07Тартиб-интизом қўмитаси 1-турдаги қоидабузарликлар бўйича қарор чиқарди: Бабаян жаримага тортилди  12 15:26"Реал" ва Мбаппе вакиллари ўртасида зиддият: Килианнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ ва у "Ман Сити"га қарши ўйнашни истамаяпти  0 15:15Фарҳод Нишонов: "Қуръа ҳақида? "Шўртан" билан ўйнашни истамагандим"  1 14:45Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида "Пахтакор"ни мағлуб этмаган  15 14:25Улуғбек Мирзаев: "Қуръа нисбатан қулай тушди, аммо бу ҳолат бизни хотиржамликка етакламаслиги шарт"  1 14:00"Каттақўрғон" назорат учрашувида "Жайхун"га енгилди  1 13:45"Менга умуман қизиғи йўқ!" — Трамп Эроннинг ЖЧ-2026 ни бойкот қилиш эҳтимолига муносабат билдирди  30 13:13"Бу йил совринни ҳеч кимга бериш керак эмас" — Скоулз АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида  3

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади Янгиликлар

Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади

3 ноябрь куни ЎФА биносида бир вақтнинг ўзида Тартиб-интизом қўмитаси ҳамда Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси қўшма йиғилиш ўтказган.

Аввалроқ мазкур қўмиталар "Нефтчи", "Қумқўрғон-1977", "Бухоро", "Андижон", "Хоразм", "Навбаҳор" клубларидаги қарздорлик ва мазкур клублар Футболчилар мақоми бўйича қўмита қарорларига беписанд муносабатда бўлинаётгани масаласини кўриб чиқиши бўйича хабарлар тарқалганди. 

Олинган маълумотларга кўра, мазкур хабар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилингач, "Нефтчи" ўзининг собиқ футболчилари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилган. Шунингдек, "Бухоро" ва "Хоразм" клублари "Пахтакор" олдидаги, "Андижон" эса "Бунёдкор" олдидаги қарзини узишга киришган. "Қумқўрғон-1977" ва "Навбаҳор" клубида эса ўзгариш кузатилмаган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Қумқўрғон-1977" клубини Биринчи лига мусобақасидан четлаштириш, "Навбаҳор" футбол клубидан эса 3 очко олиб ташлаш ва кетма-кет икки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик қарорларини қабул қилган. Қўмиталарнинг қўшма йиғилишига уч кун ўтган бўлса-да, ЎФА ҳозирга қадар мазкур қарорни расман очиқлагани йўқ.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика