Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?

Sherzod Nurmatov
17 окт 2025, 11:47
Тимур Кападзе Championat.asia сайтига Индонезиядан қизиқиш бор ёки йўқлиги бўйича тарқалаётган хабарларга изоҳ берди.

"Индонезиянинг қизиқиши ҳақида ўқидим ва эшитдим. Instagram саҳифам индонезиялик мухлислар мактублари билан тўлиб-тошмоқда. Бироқ ҳозирча Индонезия футбол ассоциациясидан расмий таклиф келиб тушмаган. 

Индонезия – яхши шаклланган жамоа. У ерда футболни жуда яхши кўришади. Индонезиялик мухлисларнинг бу хоҳиши мени хурсанд қилди", – деди Кападзе.

Аввалроқ Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia