Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Khoja
5 окт 2025, 09:17
Ўзбекистон МТЖ аъзоси Рустам Ашурматов терма жамоа мураббийлар штабининг ўзгариши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Фабио Каннаворони терма жамоага мураббий бўлиши ҳақида ёзишмоқда. Бироқ бу ҳозирча расман эълон қилинмади. Умуман олганда, мен Тимур Кападзе билан ишлашни давом эттиришни маъқул кўрган бўлардим, чунки айнан у бизни ЖЧга олиб чиқди. Энди нима бўлишини тез орада болиб оламиз. Фабио Каннаваро ҳақида бирор нарса дейишим қийин. Унинг фаолиятини кузатмаганман, қаерда ва қандай ишлаганини билмайман,".

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›