UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум Янгиликлар

​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум

2025 йилги "Олтин тўп" учун номзодлар 7 август куни эълон қилинади, деб хабар берди "France Football".

Тақдирлаш маросимининг ўзи 22 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади.

Париж жамоасининг Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалабаси ва Испаниянинг Миллатлар Лигаси финалида Португалияга мағлуб бўлганидан сўнг Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун фаворитига айланди. Франциялик футболчи ўтган мавсум ПСЖ сафида 49 ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган. Дембеле парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, чемпионат ва Франция Кубогида зафар қучди.

Ламин Ямаль ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 55 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. У ўз жамоаси билан учта титулни қўлга киритди – чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Яна бир даъвогар "Барселона" вингери Рафинья. Бразилиялик футболчи якунланган мавсум 57 ўйинда иштирок этиб, 34 та гол урди ва 25 та голли пас узатди. Шунингдек, у жамоа билан учта ютуққа эришди Є чемпионат, Кубок ва Испания Суперкубоги.

Йилнинг асосий индивидуал мукофотига асосий даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўринишда:

1. Усмон Дембеле (ПСЖ).

2. Ламин Ямаль ("Барселона").

3. Витинья (ПСЖ).

4. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль").

5. Рафинья ("Барселона").

6. Килиан Мбаппе ("Реал").

7. Жанлуижи Доннаррумма (ПСЖ).

8. Хвича Кварацхелия (ПСЖ).

9. Дезире Дуэ (ПСЖ).

10. Ашраф Ҳакими (ПСЖ).

Ўтган йили ушбу совринни Испания терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритганди. Кучли учликка, шунингдек, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем (иккиси ҳам "Реал") кирган эди.

"Олтин тўп" – ҳар йили Франциянинг "France Football" журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика